Диего Симеоне "Атлетико"ни тарк этмоқчи эмас
01 ноя 2022 18:53
Новости
Диего Симеоне "Атлетико"ни тарк этмоқчи эмас
Мадрид клуби устози ёзда "Ванда Метрополитано"ни тарк этиш фикридан йироқ эканини билдирди.
"Матрасчилар" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан чиқишни уддалай олишмади. Янги йилда Европа Лигасида курашни давом эттириш учун жамоа гуруҳда учинчи ўринни мустаҳкамлаб олиши керак бўлади.
Симеоненинг "Атлетико"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Мутахассисдан сешанба кунги "Порту"га қарши баҳс унинг "Атлетико" бошқарувидаги Чемпионлар Лигасидаги сўнгги учрашуви бўлиши мумкинлиги ҳақида сўралди: "Келаси мавсумда Чемпионлар Лигасига қайтиш учун ушбу клубда ишлашда давом этишни истайман".
52 ёшли Диого Симеоне 2011 йил декабрь ойида "Атлетико" бош мураббийи этиб тайинлангандан буён жамоа икки карра Ла Лига ва ЕЧЛ чемпиони бўлди. Клуб аргентиналик мутахассис етакчилигида бир бор Копа дел Рей'да ҳам зафар қучди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии