Диего Милито фаолиятини “Интер”да якунлашни истаяпти
12 фев 2014 12:06
Новости
Диего Милито фаолиятини “Интер”да якунлашни истаяпти
“Интер” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Диего Милито клуби билан шартномани узайтириш ва фаолиятини “нерадзурри” таркибида якунлаш нияти борлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, футболчига ҳалигача янги шартнома таклиф этишмаяпти, унинг амалдаги шартномаси эса ушбу мавсум сўнгида тугайди.
“Шартномани узайтириш қарори фақатгина менга боғлиқ эмаслигини яхши биланман, лекин мавсум сўнгида “Интер”дан кетишни истамайман”, - Милитонинг сўзларини келтиради Il Corriere dello Sport.
Комментарии