Диего Коста: "Умид қиламанки, яқин орада терма жамоада яхши ўйнай бошлайман"
03 сен 2015 00:25
Новости
Диего Коста: "Умид қиламанки, яқин орада терма жамоада яхши ўйнай бошлайман"
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста ўз ўйинини кучайтириш лозимлигини тан олди.
"Мен гол уришим керак. Мен ўз формамни тиклашда давом этмоқдаман. Биламан, мен ҳозирги даражамдан ҳам юқорироқ ўйнай оламан. Буни ҳозироқ бошлашим керак. Терма жамоадан исталган вақтда кетиб қолишим мумкин. Мураббий ким кучлироқ формада бўлса ўшани жалб этади. Шу боис мени жойим кафолатланмаган. Мен омадли иштирокимга умид қиляпман. Терма жамоанинг бўлажак ўйинларида ўзимни яхши тарафлама кўрсатаман. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш. Гол уриб ўз кучимга бўлган ишончни кучайтириб олишим мумкин. Шунда ишлар яхши юришади", - дейди Диего Коста.
Комментарии