Диего Коста Бразилия клубини эркин агент мақомида тарк этди
01 янв 23:02
Новости
Диего Коста Бразилия клубини эркин агент мақомида тарк этди
Мадриднинг "Атлетико" ва Лондоннинг "Челси" клуби собиқ ҳужумчиси Диего Коста "Гремио" (Бразилия)ни эркин агент мақомида тарк этди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 36 ёшли Диего Коста ўтган йилнинг февралидан буён Бразилия клубида ўйнаб келаётганди. У Порту-Аллегри жамоаси таркибида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди.
Transfermarkt футболчини 1 миллион еврога баҳоламоқда.
Диего Коста "Атлетико" билан Европа Лигасини икки бор ютган ва УЕФА Суперкубогига уч бор эга чиққан. "Челси" билан эса икки бор Англия чемпиони бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии