RU

Последние новости

14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  0 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  3 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  3 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  5 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  4 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  27

Дибала "Ювентус"да афсонавий рақамда ўйнайди ФОТО Новости

Дибала "Ювентус"да афсонавий рақамда ўйнайди ФОТО

"Ювентус" жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала туринликлар учун ажойиб хотираларга бой рақамда ўйнайдиган бўлди.


Пауло Дибала 21-рақамни 10-рақамга алмаштирадиган бўлди.

"Ювентус" клуби афсонавий 10-рақамни Дибалага беришга қарор қилди.

"Ювентус" учун ушбу рақам алоҳида аҳамият касб этади.

Чунки ушбу рақамда Алессандро Дель Пьеро бир неча йиллар муваффақиятли тўп тепган ва бу рақам туринлик мухлислар учун ҳам жуда қадрли саналади.


Дель Пьеродан кейин ушбу рақамда бир муддат Тевес ва Погба ўйнаганди. Эндиликда ушбу рақам Пауло Дибалага тақдим этилди.

Алессандро Дель Пьеро Дибалани 10-рақамни олгани билан табриклади ва унга ушбу рақамда омад тилади.

"Ювентус" афсонаси ўз твиттерида: "Пауло, омад сенга. Бу рақамни масъулиятини ҳис эт ва "Ювентус" мухлисларини доим қувонтир. Ёрқин ўйинларинг билан бизни хурсанд қил", - деб ёзади Алессандро Дель Пьеро.


Пауло Дибала ҳам унга ташаккур билдиришни унутмади. "Мен учун бу рақамда ўйнаш жуда катта фахр. Бунинг учун Алессандро Дель Пьерога ташаккур билдираман. 10-рақам билан рақибларни гол билан сийлаш янада завқли ҳамда чиройли бўлади", - деб ёзади Пауло Дибала.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика