RU

Последние новости

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  0 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

"Денов" футбол жамоаси Сурхондарё вилояти кубогини қўлга киритди Новости

"Денов" футбол жамоаси Сурхондарё вилояти кубогини қўлга киритди

Кеча Узун туманида футбол бўйича Сурхондарё вилояти кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда "Денов" ва "Қумқўрғон" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган баҳсда Мадибек Бадалов бошчилигидаги "Денов" футбол клуби ғалаба қозониб, вилоят кубогини қўлга киритди. Ушбу баҳсни Республика тоифасидаги ҳакам Рустам Чориев бошқариб борди. Биз турнир ҳақидаги фикрлари ва таассуротларини билиш мақсадида жамоа мураббийига юзландик.

"Санжар Шомуродов вилоят футбол ассоциациясига келгач футболга бўлган қизиқиш уйғонди. Футболни юксалтиришга ҳаракат бўляпти. Худо хоҳласа "Денов" жамоасини биринчи Б лигага олиб чиқиш ниятимиз бор. Проффессионал жамоа сифатида тарбияланувчиларимиз билан олдинга интилмоқчимиз. Ташкилий ишлар, ҳакамлик ва бошқа жиҳатларга эътироз йўқ. Айтганимдек Санжар Шомуродов келгач ижобий томонга силжиш бўлмоқда. 

Фақат туман ҳокимлиги томонидан кўмак берилмаяпти. Шунга қарамасдан тадбиркорлар, укаларимиз қараб туришгани йўқ, ёрдам беришяпти. Энди яқин кунларда янги ҳоким тайинланса бафуржа ўтириб гаплашиб олишни режа қилганмиз. Муҳими озгина бўлсада эътибор қаратилиши. 

Денов халқи футболни севадиган халқ ҳисобланади. Лекин катта футбол йўқ. Ишонсангиз авваллари стадионлар тўлиб кетар эди. Бу халқнинг футболга бўлган қизиқиши ва меҳридан далолат беради. Бироқ мухлислар учун маданий ҳордиқ чиқарадиган жой йўқ, футбол ишқибозларига бунда стадион асқотади. 2021 йилда стадионимизни қайта реконструкция қилиш ва биринчи лига учун ўн минг ўриндиқли стадион қуриш режалаштирилган",- дейди Мадибек Бадалов.

Қуйида ушбу учрашувдан олинган фотолавҳаларни томоша қилинг.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика