RU

Последние новости

18:35Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  121 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Денис Коростиченко: "Локомотив"дан истеъфога чиқарилишим — адолатли" Новости

Денис Коростиченко: "Локомотив"дан истеъфога чиқарилишим — адолатли"

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко клубдан кетганига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" бугун Коростиченко ва унинг ёрдамчиси Андрей Микляевнинг истеъфосини эълон қилишди.. Денис Коростиченко бундан буён "Локомотив" болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради.

"Барчаси адолатли. Жамоанинг натижалари яхши эмасди. Бу қарорни "Локомотив" раҳбарияти қабул қилди ва мен бунга қўшиламан. Афсуски, биринчи даврада яхши натижа кўрсата олмадик. Ишонч ва "Локомотив"да ишлаш имконияти учун клуб ва шахсан Тўлабек Аброрович Акрамовга миннатдорчилик билдираман. Клубга, айниқса мен билан ишлаган футболчиларга омад тилайман. Умид қиламанки, уларда келажакда кўплаб ғалабалар бўлади!", — дейди мутахассис.

Денис Коростиченко 2019 йилдан бери "Локомотив"да ишламоқда. У аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлган, шундан сўнг эса жамоани расман қабул қилиб олган эди. "Темирйўлчилар" айни дамда Суперлигада 9-ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин "Эшитдик-да!" рукни орқали Сервер Жепаров Тошкент клуби бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилган эдик.


НИКОЛАЙ ЕГОРИЧЕВ

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика