RU

Последние новости

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (таҳлил) Новости

Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (таҳлил)

Денис Истомин ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало кўз олдимизда "ТОП100"нинг доимий аъзоси гавдаланади.

2016-йил Денис учун муваффаққиятсиз якунланганди. Чунки ўша йили Истомин 2010 йилдан бери илк бор мавсумни "ТОП100"дан ташқарида (121-ўринда) якунлади. Ўйинлар статистикаси - 28-32. Мағлубиятлар сони кўпроқ. Ўша пайтлар "наҳотки Истоминнинг даври ўтди, ҳали унга муносиб издошлар етишиб чиқмадику" деган ўй-ҳаёллар одамни ичини ғаш қиларди. Келинг энди бир бошидан гаплашсак.

2016 йил ATP турнирлар якунига этди. Одатда Истомин Париждаги "Мастерс"дан сўнг мавсумни якунлар ва янги йилнинг илк кунидан бошланадиган Австралия турнесигача (дам олишга) сал кам икки ой вақти бўларди, аммо ўтган йил бундай бўлмади. Январ ойининг ўрталарида бошланадиган "Australian Open"ни асосий даврадан бошлаш учун теннисчи камида "ТОП100"га кириши лозим эди. Шунинг учин Истомин Париждаги "Мастерс" турниридан кейин ҳам татилга чиқмади, ATPдан сўнг иккинчи ўринда турадиган "Челленжер"ларда иштирок этди. "Челленжер"да тўплаган очколари етмагач, унда охирги умид Осиё-Океания саралаш ўйинлари бўлиб қолди. АО (Australian Open) ташкилотчилари ҳар йили декабр ойида асосий тўрга тўғридан-тўғри ўтиш учун Осиё ва Океания минтақаларига ягона чипта беришади. Буни қаранки Денис ушбу саралашда барча рақибларини мағлуб этиб, ўша чиптани қўлга киритади.

Янги йилдан сўнг Денис анъанасига кўра Қатарга ёки Австралияда бўлиб ўтадиган ATP турнирларида иштирок этиши керак эди. Лекин бу сафар спортчи Таиландда бўладиган  "Бангкок Челленжер"га йўл олди ва у ерда иккинчи даврада рейтинги ўзидан анча пастда бўлган чилилик ёш Кристиан Гаринга уч сетда 6-3, 4-6, 5-7 ҳисобларида имкониятни бой беради. Ана шундай пайтларда кўнгилдаги ғашлик янада кучайиб борарди.

Орадан икки ҳафта вақт ўтди ва ниҳоят АО "Катта дубулға" мусобақаларининг дастлабкиси. Қуръа натижаларини интиқлик билан кутардим ва ниҳоят илк даврада хорватиялик Иван Додиг дуч келди. Кўнгил бироз ҳотиржам. Хеч бўлмаса 45 рейтинг очкосини ишлаб олар деган ҳаёллар ўтди беҳосдан. Истомин Иван Додигни 4 сетда мағлуб этди. Иккинчи даврада Денисни ҳақиқий синов кутарда: кимсан дунёнинг ўша пайтдаги иккинчи ракеткаси Новак Жокович! Ўйинни тўғридан-тўғри томоша қилдим. Учрашув сал кам беш соат давом этди. Мана шу учрашувдан сўнг Истоминни бутун дунё таний бошлади.



Истомин Жоковични 5 сетда 7-6(8), 5-7, 2-6, 7-6(5), 6-4 ҳисобларида мағлуб этди ва Ўзбекистонни бутун дунёга яна бир бор танитди. Ҳаммаси яхши эди, Жокович мағлуб этилгандан сўнг кейинги рақибнинг ким эканлигини умуман фарқи йўқ эди. Мен учун у ким бўлишдан қатъий назар Истомин уни ҳам мағлуб эта олади деб ишонардим ва шундай ҳам бўлди. Учинчи даврада уни...


Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифа орқали ўқинг > > > Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (Йил сарҳисоби)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика