"Дембеле соатига 200 километр тезликда ҳаракат қилади" — Хави
22 дек 2022 11:02
Новости
"Дембеле соатига 200 километр тезликда ҳаракат қилади" — Хави
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа вингери Усмон Дембеле ҳақида тўхталиб ўтди.
"Менимча, у ўз позициясида дунёдаги энг яхшиси. У агар барча учрашувларда бўлмаса, ҳар иккинчи ўйинда турлича ўйнайди. Куни кеча унинг статистикасини кўрдим – у ўзига хос ўйинчи, унга ўхшаши йўқ.
У тез-тез тўғри қарор қабул қилиб туришини тилайман. Ҳар доим ҳам муваффақият қозона олмайди, сабаби соатига 200 километр тезликда ҳаракат қилади. У жуда муҳим ва мен уни жуда яхши кўраман. У ғайриоддий ўйинчи ва мен унга ишонаман, менга ҳеч қачон панд бермаган. Усмон клубни тарк этишни истамади, мана у биз билан", – деди "Барселона" бош мураббийи.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии