Дель Боске: “Болт жуда яхши футболчи бўлиши мумкин эди”
12 сен 2018 01:01
Новости
Дель Боске: “Болт жуда яхши футболчи бўлиши мумкин эди”
“Реал” ва Испания терма жамоасининг собиқ мураббийи Висенте дель Боскенинг айтишича, ямайкалик енгил атлетикачи Усейн Болт фаолиятини футболда давом эттирганида, ундан яхши футболчи чиқиши мумкин булган экан.
Эслатиб ўтамиз, Усейн август ойи бошида Австралиянинг “Сентрал Кост Маринерс” клуби била шартнома имзолаганди.
“Болт жуда яхши футболчи бўлиши мумкин эжи. Қарши ҳужумга таяниб тўп тепадиган жамоалар учун унинг катта тезликдаги ҳаракатлари фойда бериши мумкин эди. Аммо 32 ёшда профессионал футболчи сифатида карьерани бошлаш, бу нормал ҳолат эмас. Унинг учун энг қийини ҳозир техник жиҳатдан бошқа футболчилар билан бир хил даражада эмаслиги”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.
Комментарии