Де Хеа Каземиро четлатилиши ҳақида: "Ҳеч нарса демоқчи эмасман, акс холда мени жазолашади"
05 фев 2023 20:24
Новости
Де Хеа Каземиро четлатилиши ҳақида: "Ҳеч нарса демоқчи эмасман, акс холда мени жазолашади"
МЮ посбони Давид Де Хеа "Кристал Пэлас"га қарши баҳсдаги (2:1) Каземиронинг четлатилиши ҳақида фикр билдирди.
"Ғалабали сериямиз давом этяпти, ўтган мавсумга нисбатан анча ўсдик.
Бу ғалаба кўп нарсани англатади, чунки биз ўйинни назорат қила олдик, аммо биргина вазият туфайли муҳим футболчимиз қизил карточка олди.
Ушбу вазият ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман, чунки менда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
Қийин бўлади. Олдинроқ Эриксенсиз қолгандик, энди Каземиро. Аммо таркибимиз катта, ҳамма майдонга тушишга тайёр" - дейди Де Хеа.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии