RU

Последние новости

23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  0 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  4 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  7 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди» Новости

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди»

«Динамо» - «Орол» (3:0) учрашувидан кейин «Динамо» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, футболчилар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим қийин. Негадир, ўз майдонимизда ўйин жиҳатдан ташаббусга эга бўлаётган бўлсакда, жамоа сафардагидан нисбатан оғирроқ ўйин намойиш этмоқда. Шу жиҳати менга ёқмаяпти.

- Жамоа футболчиларидан айнан нимани кутаяпсиз?


- Мен ҳар ўйинда майдонда жанг қиладиган, шижоатли ва курашувчи жамоани кўрмоқчиман. Ҳозиргача оладиган бўлсак, уйимизда фақат “Машъал”га қарши кўрсатган, 2:0 ҳисобида ютган ўйинимиздан қониқдим. Сафарда жамоа яхшироқ ўйнаётган бўлса, уйда мен кутган ўйинни ҳар доим ҳам кўрсата олмаяпмиз. Менга ҳар ўйинда рақиб хоҳ охирги ўринда бўладими, хоҳ пешқадам жамоа бўладими уларга қарши майдонда жанг қиладиган футболчилар ва ўйин керак. Ҳозирда эса рақибларга қарши жамоанинг руҳий тайёргарлиги турли хил бўлмоқда. Жамоа исталган ўйинда жанговар кайфиятда тушиши шарт. Шу боис футболчилардан энг аввало шижоат, кураш ва тезликни талаб қиламан.

- “Орол” сўнги турда “Машъал” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ҳам жамоани ўйинга тайёрлашда таъсир қилгандир?


- Чинданам, «Орол» жамоаси сўнгги поғонада бораётган бўлсада, рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олади. Шу боис йигитларимизга бу рақибга қарши баҳс қийин бўлишини уқтиргандим. Бугунги ўйинни кўрмай, фақат 3:0 натижани эшитган мухлислар “Динамо” осон ғалабани қўлга киритди деб ўйлаши мумкин, аммо бугун жамоага 3 очкони қўлга киритиш осон бўлгани йўқ.



- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” билан учрашуви ва жамоани ўз назоратига олгани ҳам футболчиларга қандайдир руҳий кўмак бераяптими?


- Шубҳасиз! Эркинжон Оқбўтаевични бутун Ўзбекистон футбол жонкуяри сифатида билиши бежизга эмас. Бундай раҳбар билан фақат юқори натижаларни кўзлаяпмиз. Вилоят ҳокимининг биз билан учрашувда белгилаган вазифа ва мақсадлари бизга ҳам катта масъулият юклайди. Хусусан, футболчилар ҳам буни жуда яхши тушуниб туришибди. Эркинжон Турдимовнинг “Динамо”ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди. Йиғилишдан сўнг, куни кеча клуб қароргоҳида бўлиб, вазият билан тўлиқ танишдилар, учрашув давомида “Динамо” жамоаси тарихини шу даражада яхши билишлари шахсан мени ҳайратга солди. Эркинжон Оқбўтаевичнинг шонли тарихга эга “Динамо” жамоаси мавқеини яна қайта тиклаш борасидаги гаплари биз учун ҳам катта масъулият бўлади.

- Про-Лига якунигача 7 тур қолди. Жамоа энг яқин таъқибчисидан 7 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг пешқадамлар сафига кириб олиши имконияти қай даража деб ўйлайсиз?


- Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – “Динамо” охиригача кураш олиб боради. Вилоятимиз ҳокими билан учрашувдан кейин жамоамиз олдига катта вазифалар қўйилди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика