RU

Последние новости

22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  50 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

Тимур Кападзе Англияга боради Новости

Тимур Кападзе Англияга боради

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони футбол мухлислари эътиборига ҳавола қилинди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг инсайдига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимр Кападзе яқинда Англияга сафар уюштиради.

"Навбатдаги инсайд – Тимур Кападзе "Манчестер Сити" ўйинини томоша қилиш учун Англияга бормоқчи. Айни пайтда виза масалалари ҳал этилмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ўйнамаган тақдирда, у билан гаплашиб, руҳан кўнглини кўтаради. Эсингизда бўлса, бу ишни Абрамов қиларди. У эринмасдан Санжар Турсуновни ўйинини кўриш учун Нижний Новгородга, Виталий Денисовнинг ўйинини томоша қилиш учун Днепрга борарди. Ўзи шунақа бўлиши керак-да", – деди Юлдашев.

Даврон Файзиевнинг қўшимча қилишича, Тимур Кападзе мавсум оралиғида ўзбек клубларининг ўртоқлик ўйинларида бўлди, бундан ташқари, йўл-йўлакай легионерларнинг учрашувларини ҳам кузатиб қайтди.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни 21:00 га белгиланган. Учрашув 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика