RU

Последние новости

07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  0 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0

Даврон Файзиев: «Динамо»га ёрдам бериш учун келдим» Новости

Даврон Файзиев: «Динамо»га ёрдам бериш учун келдим»

«Динамо» - «Хоразм» учрашувидан кейин Самарқанд клуби янги бош мураббийи Даврон Файзиев дебюти ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Икки кун олдин «Динамо» клуби раҳбарияти таклиф билан чиқишганида, ўйлаб кўриш учун вақт олгандим. Сабаби, жамоада тажрибали ва малакали мутахассислар ишлаётгандилар. Ҳозирдан айтишим керак, мен жамоага бировни ўрнини олиш учун эмас, имконқадар ёрдам бериш учун келдим. 

Барчамиз биргалашиб мақсад сари ҳаракат қиламиз. Бугун жамоага келганим учун, ҳали машғулот ўтказишга ҳам, жамоани тўлиқ ўрганишга ҳам улгурмадим. Жамоа ўйинини илк бор кузатиб, баҳо бериш қийин бўлсада, барча сингари футболчиларнинг бугунги ҳаракатидан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Ўйин назорати тўлиқ «Динамо»да бўлсада, «Хоразм» битта вазиятидан гол уриб, ўйин якунигача ҳимояланди ва очкони қўлга киритди. Суперлигани мақсад қилган эканмиз, бундай баҳсларда 3 очко олишимиз шарт. Қолаверса, бугун жамоада иштиёқ ҳам кучли эмасдек кўринди. 

Қатор голли вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Эртадан жамоа билан тўлиқ ишга киришиб, вазиятни ўнглашга интиламиз» - дейди «Динамо» янги бош мураббийи Даврон Файзиев.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика