RU

Последние новости

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  1 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим» Новости

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим»

«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912″ (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
— Бугунги кунга етказган Оллохга шукр айтаман. Бу кунни анчадан бери орзиқиб, жуда узоқ кутаётгандим. Бир жамоа билан уч марта ўйнаб уч марта ғалаба қозониш жуда қийин вазифа эди. Мен буни шогирдларимга ўйиндан олдин уқтирган эдим. Ҳозир ечиниш хонасида йигитларга раҳмат айтдим. Улар бугун оҳиригача кураш олиб боришди.

— 200-ғалаба остонасида турганимизни билардим. Йигитларга ҳам жиддий равишда тушунтиргандим. Ўйин давомида фикрни фақат ўйинга қаратиб, майдонда ,қулоқни ёпиб олиб гап сўзларга эътибор қилмай ҳаракат қилинглар деб. Минг шукрлар бўлсинки, бугун омад биз томонда бўлди.

— Ўйинда ҳисоб жуда йирик кўриниш ҳам олиши мумкин эди, агар йигитлар яратилган вазиятларни кўкка совурмаганларида…

-Иккинчи даврада имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда таркибимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қилаяпман. Ўтган ўйинларда Нодир Ибрагимов, Санжар Риҳсибоев, Дилмурод Икромовлар ёмон таасурот қолдиришмаганди. Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим. «Қўқон-1912″ билан бўлиб ўтган иккита ва «Олмалиқ» билан ўйинларда йигитлар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишганди.

— Биз ҳар бир ўйинга оҳирги ўйиндек жанговор руҳда чиқаяпмиз. Ҳозирча жамоани шу руҳда ушлаб турибмиз. Агар ҳозир бирон жойда озроқ емирилиш кетса, барча режаларимиз бузилади.

— Кейинги ўйинларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. «Бунёдкор» учрашадиган бўлдик. Бу сафар кубок ўйинида. Унгача эса бор эътиборимизни «Бухоро» билан бўладиган учрашувга қаратамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика