RU

Последние новости

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  11 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  9 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  23 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Даврон Файзиев: "Раҳбариятнинг эътибори ўзгарди, ижобий натижа ҳам келмоқда" Новости

Даврон Файзиев: "Раҳбариятнинг эътибори ўзгарди, ижобий натижа ҳам келмоқда"

"Динамо" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйинга жиддий тайёрлангандик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз бизни қониқтирмаётганди. Аҳволни яхшилаш учун сўнгги имкониятлардан бири эди. Бугун ғалаба қозона олганимиздан хурсандман. Ҳисобда олдинга чиқиб олгач футболчиларим ҳисобни ушлаб қолишга уринишди ва ўйин услубимиз анча ўзгариб кетди. Йигитларга биринчи даврада Жиззахда учралган мағлубият тасодиф эканини исботлашимиз керак дегандим. Буни уддасидан чиқдик. Жамоага келган янги футболчилар Қуттибоев ҳам, Каблаш ҳам менда яхши таассурот қолдирмоқда".

"Биринчи даврада биз бир киши кам бўлиб қолгандик. Бугун эса "Динамо" сафида Асрор Алиқулов четлатилди. Ўша вазият менинг олдимда содир бўлди. Ўша вазиятда Алиқулов тирасгини ишга солганини кўрдим. Мутахассис сифатида қизил карточка тўғри берилди деб ўйлайман, ҳакамларга бундай вазиятлар учун четлатиш кераклиги ҳақида тавсия беришмоқда".

"Иккинчи даврада 4 очко олдик, давралар оралиғида ўзгаришлар содир бўлди. Биринчи даврада ҳам биз шундай ўйнагандик. Бироқ натижа бўлмаганди. Биз меҳнат қилишда тўхтамадик, ижобий натижа келмоқда. Раҳбарият томонидан ҳам бизга бўлган эътибор анча яхшиланди. Мақсадимиз жамоани элитада олиб қолиш ва кейинги мавсум янги стадионда айнан олий лигада ўйнаш", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика