RU

Последние новости

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

Даврон Файзиев: "Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман" Новости

Даврон Файзиев: "Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман"

Олий лига 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Д.Файзиев: - Ўйин биз кутгандек бошланди. Ўзимиз ўйлаган режаларни амалга оширдик. Бироқ иккинчи бўлим бошида ўтказиб юборилган голдан кейин руҳий тушкунлик кузатилди. Йирик ҳисобда ютқаздик, лекин мухлислар ўйиндан қониқиш ҳосил қилишганга ўхшади. Мухлислар учрашув тугагач, бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди. Рақиб билан тенгма-тенг курашдик, фақат ўйин борасида. Ҳисоб эса “Пахтакор”нинг маҳоратини кўрсатиб турибди. Уларда имконият бўлиши билан ҳисобни очишди ва имкониятлардан фойдаланишди. Бизда таркибда йўқотишлар бўлди. Комилов дисквалификация, Ражабов бетоблиги туфайли майдонга туша олмади. Уларнинг ўрнига тушган футболчилар имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди.

Чемпионат турдан-турга қизиб бормоқда. Ишқибозларга совға тайёрламоқчи эдик. Ҳеч бўлмаганда дуранг натижага эришишни хоҳлагандик. Афсуски, буни уддалай олмадик.
Бизга мухлисларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ҳам етишмади. Биз киритган биринчи тўп ҳисобланмагани ҳам йигитларга салбий таъсир қилгандек туюлди.

Вазифам футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман. ПФЛ бизга Зоминда ўйнашни тақиқлади. Самарқандда ўйнашни хоҳлагандик, бироқ у ерда тадбир ўтказилиши сабабли яна Янгиерда ўйнашга мажбур бўлдик. Жиззахдаги стадион ва майдон тайёр, бироқ югуриш йўлакчасини битираётган қурувчилар бунга рухсат беришмади. 10 тур ортда қолди ва биз ҳали ўз майдонимизда ўйнамадик. Бироқ буни муваффақиятсизликка сабаб қилиб келтирмоқчи эмасман. Бизда жамоа шаклланиши давом этмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика