RU

Последние новости

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  0 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  3 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  37 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  45 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Даврон Анваров: "Қизилқум" ҳали ўз сўзини айтишига ишонаман" Новости

Даврон Анваров: "Қизилқум" ҳали ўз сўзини айтишига ишонаман"

Бу мавсумда "Қизилқум" сафида жароҳатлар сабаб бир нечта учрашувларни ўтказиб юбораётган Даврон Анваров айни пайтдаги ҳолати ва жамоасининг муваффақиятсиз иштироки ҳақида фикрларини билдирди.

- Даврон Анваров жорий мавсумда нега майдонда кўп кўриниш бермаяпти?
- Эътибор учун раҳмат. Ушбу мавсумга келадиган бўлсак, менда жароҳат бор. Суперлиганинг илк турларида кўплаб жароҳатлар олганим боим ўз формамни тиклашим қийин кечмоқда. Қолган учрашувларда жамоамга максимал даражада ёрдам беришга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Нега ўсиб бораётган “Олимпик” жамоасидаги фаолиятингизни тугатиб, “Қизилқум”ни танладингиз?

- Ўтган мавсумда “Қизилқум” жамоасида қандай таркиб майдонда тўп тепганини биласиз. Мен ҳам ушбу жамоага ва кучли футболчилар орасига тажриба олиш мақсадида келган эдим. Қолаверса бундай таркибда мен ўз ўрнимга эга бўлмоқчи эдим. Албатта қисман бу мақсадларимга эришдим, деб айта оламан.




- Юқоридаги саволнинг мантиқий давоми. Янги мавсум олдидан “Қизилқум” жамоасида кўплаб футболчилар кетишди. Аммо сиз қолдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Аввало ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Менда ҳам шундай. Яъни мен профессионалман ва ушбу жамоа билан ўртада тузилган шартнома муддати тугамаган эди. Қолаверса жамоам янги мавсумда таркибни ёшартиришга ва янгидан жамоа шакллантиришга эътибор қаратмоқда. Бу эса менга қулай имконият. Мен яна ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчиман.

- “Қизилқум” жамоасининг ушбу мавсумдаги омадсизликларига ўз фикрингизни айтсангиз. Нега жамоада қизил карточкалар кўпайиб кетган? Натижалар эса қониқарсиз...

- Тўғри жамоамиз натижаларига ҳавас қилиб бўлмайди. Бунга сабабни қисман саволингиздан топсангиз бўлади. Яъни жамоамиз кўплаб учрашувларни бир киши кам бўлиб ўтказишмоқда. Жамоа вакилларида толиқиш аломатлари пайдо бўлмоқда. Қизил карточкаларга келсак, қайсидир вазиятларда йигитларда вазиятга босиқлик билан қараш етишмаяпти ва қизишиб кетиб қизил карточкаларни кўпайтириб юборишмоқда. Албатта мавсумнинг қолган қисмида иложи борича яхши натижа ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Насиб бўлса, “Қизилқум” жамоаси ҳали ўз сўзини айтади ва ўз ўрнида бўлади.

- Даврон сизни “Олимпик”да пайтингиз турли ёшлардаги терма жамоаларда кўрдик. Лекин “Қизилқум” жамоасига келганингиздан кейин эса негадир йиғинларда кўриниш бермаяпсиз?

- Биласизми терма жамоада айниқса U-23 терма жамоасида рақобат жуда кучли. Мураббийлар эса ҳаммани синовдан ўтказиб кўради. Барча жамоаларни кузатиб боради. Албатта улар орасида “Қизилқум” жамоаси ҳам бор. Айни вақтда терма жамоаларда кўриниш бермаганимнинг сабаби айтганимдек ҳозирда олдинги формамга қайтиш билан овораман. Жароҳатларимни даволаб, машғулотларга эътибор берганман. Албатта тез орада U-23 терма жамоасида кўриниш бераман.

- Даврон футболчилик фаолиятингизда ўзингиз учун кучли мураббий деб кимни айта оласиз?

- Ҳозиргача кўплаб кучли мураббийлар билан ишладим ва улардан ўзимга тегишли нарсаларни ўргандим. Аммо профессионал футболчилик фаолиятимда менга ўсишга жуда катта ёрдам берган мураббий Тимур Кападзе фаолиятим давомида менимча кучлилардан бири.

- Қизиқарли савол. “Олимпик” сизга яна жамоага қайтиш имкониятини берганда қайтармидингиз?

- Албатта. Бу жамоа юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолган. Агарда таклиф тушса, шартномам якунланган бўлса, ўйлаб ҳам ўтирмасдан қайтардим.




- Сизнинг фикрингизча нега бизда охирги пайтларда футболимизда “кичик юлдузчалар”миз ўсишга эриша олишмаяпти? Уларни нега Европа яшил майдонларида кўрмаяпмиз?

- Биласизми олдинлари академияларимиз ривожланиш йўлида эди ва ҳар бир мавсумда фақатгина 2-3 нафар футболчи порлаб чиқарди. Ҳозир деярли барча жамоалар академияларини ва базаларини яхшилаб улгурди. Шундай экан албатта яна 2-3 йилда сиз айтган футболчиларни кўришимиз мумкин бўлади.

- Даврон Анваровнинг ўзи ҳам фаолиятини легионер сифатида давом эттириш нияти борми? Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўляптими?

- Албатта таклифлар бор. Буни агентларимиз билишади. Аниқ таклиф бўлса, кўриб чиқамиз фақатгина шартномамиз тугагандан кейин. Ҳа менда ҳам ният бор албатта легионер бўлиб ватанимиз довруғини танитишга. Лекин буни ҳали вақт кўрсатади.

- Даврон мароқли суҳбат учун раҳмат! Мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Аввало эътибор учун яна бир бора сизларга раҳмат. Мухлисларга эса футболни севишларини, ўз жамоасини содиқ мухлиси бўлишини сўраб қолган бўлардим. Албатта “Қизилқум” жамоасининг ғалабалари ҳали олдинда ва улар ана шундай ғалабаларга лойиқлар.


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика