RU

Последние новости

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  4 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

Даъвогар тўртта, ғолиб битта бўлади Новости

Даъвогар тўртта, ғолиб битта бўлади

Испания чемпионати турдан турга қизимоқда.

Айни пайтга келиб кучли бешлик чемпионатлари орасида энг қизиқарлиси Испания Ла Лигаси бўлиб турибди. Чунки тўртта клуб - "Атлетико", "Реал", "Барселона" ва "Севилья" чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Мана шу тўрт жамоа иштирокидаги 35-тур ўйинлари диққат-марказимизда бўлди. Бунда ғолибликка даъвогар клублар ўзаро баҳс олиб боришди. "Барселона" ўз майдонида "Атлетико" билан 0:0 ўйнаган бўлса, "Севилья" сафарда "Реал"га қарши 2:2 ҳисобини қайд этди.

Зерикарли ўйин

"Барселона" - "Атлетико" баҳси кўп ҳам қизиқ бўлди деб айтиш қийин. Бунда ҳар икки жамоа аввало гол ўтказмасликка ҳаракат қилди ва жуда эҳтиёткор бўлиб ўйнади. Бир-икки вазиятда Месси катта саҳнага чиқишга ҳаракат қилди, жарима тўпларини тепди, ўйинни бир ўзи ҳал қилишга уринди, лекин кучи етмади. 

Айтиш мумкинки, "Атлетико"ни бир очко қониқтирди. Жамоа жадвалда ҳамон пешқадамлик қилишда давом этмоқда. "Матрасчилар" сафида захирадан майдонга тушган Жоао Феликс ўйин охирларида баҳс тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин эди, бироқ унга сал омад етишмади.


Мағлубиятга учрамаган "Реал"

Кеча тунда "Реал" - "Севилья" қарама-қаршилиги кузатилди. Жуда қизиқ тўқнашув бўлди. "Севилья" икки бор ҳисобда олдинга чиқиб ҳам ғалабани ушлаб қола олмади. Агар бу ўйинда андалусияликлар ютиб кетганида борми, турнир жадвали янаям даҳшатли кўриниш оларди.

Ўйиннинг 76-дақиқасида қизиқ ҳолат рўй берди. Қарши ҳужумга чиқиб кетган Карим Бенземани рақиб посбони жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу ғирт пенальтига тортадиган вазият эди. Бенземанинг ўзи тўпни қўлига олиб пенальти тепишга ҳозирлик кўра бошлади. Ҳакам пенальти белгилади, фақат бошқа дарвозага. Негаки битта олдинги вазиятда "Реал" футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган экан. Ҳакам VARни кўриб, "Реал" дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи қўйди, пенальтини эса Иван Ракитич аниқ амалга оширди. 

Учрашув охирига келиб "Севилья"нинг ғалаба қозониши ойдинлашиб бораётган бир пайтда "Реал"ни ҳисобни тенглаштирувчи голни уришга муваффақ бўлди. Ҳакам ўйинга 6 дақиқа қўшди ва қўшиб берилган 4-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Тони Кроос узоқдан кучли зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Эден Азарга тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди. 

Аввалига сайтлар бу голни автогол сифатида қайд этишди, сўнгра Азар номига ёзилди. Аслида Азар тўп муаллифи бўлди. Энди буни рикошет дейиш керакми ёки Кроосдан қабул қилиб олинган тўп узатишми, бир нарса дейиш қийин. Шундай қилиб "Реал" қийин баҳсда зўрға мағлубиятдан қутилиб қолди.


Чемпион ким бўлади?

Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган савол шу: Ла Лигада ким чемпион бўлади? Жадвалга қарайдиган бўлсак, "Атлетико" 77 очко билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда. "Реал" ва "Барса" ҳисобида бир хил 75тадан очко бор. "Севилья" эса 71 очко билан кучлиларни таъқиб қилишда давом этяпти. 

Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, бу йилги чемпионликка "Атлетико" ҳақлидек кўринади. Диего Симеоне шогирдлари мавсумни ҳартугул бир текис ўтказа олишди. "Реал" бир текис ўйинни ҳамон йўлга қўя олмай келаётган бўлса, "Барса"да кадрлар муаммоси кўзга ташланиб қоляпти. "Барселона" ҳимояси-ку бу алоҳида катта мавзу.

"Севилья" Лопетеги қўл остида янаям кучли рақибга айланди. Жамоа ўйинни бир нафасда олиб боради. Лекин пешқадамдан олти очко ортда қолаётгани чемпионликка эришиш учун қийин бўлади. Шундай экан, катта эҳтимол билан ғолиблик масаласи кучли учта клуб ўртасида ҳал бўлади.

Охирги икки тур бир вақтда бошланади

Жамоалар бир-бирларига қарши ўзаро ўйнаб бўлишди. Энди уларни бошқа рақиблар билан ўйинлар кутмоқда. Шундай қилиб ким чемпион бўлишини бошқа ўйинлар кўрсатиб беради. Айтганча, Испания чемпионатининг охирги 2та тури бир вақтда бошланади. 37-тур баҳслари 21:30да, 38-тур эса 21:00да старт олади. Балки чемпион номи охирги турдан сўнг ҳал бўлар.

36-тур

11 май. 01:00. "Леванте" - "Барселона"

12 май. 22:00. "Севилья" - "Валенсия"

12 май. 01:00. "Атлетико" - "Реал Сосьедад"

13 май. 01:00. "Гранада" - "Реал"


37-тур

16 май. 21:30. "Атлетико" - "Осасуна"

16 май. 21:30. "Вильярреал" - "Севилья"

16 май. 21:30. "Барселона" - "Сельта"

16 май. 21:30. "Атлетик" - "Реал"


38-тур

23 май. 21:00. "Вальядолид" - "Атлетико"

23 май. 21:00. "Севилья" - "Алавес"

23 май. 21:00. "Реал" - "Вильярреал"

23 май. 21:00. "Эйбар" - "Барселона"

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика