Дания термаси ярим ҳимоячиси ЖЧнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
24 ноя 2022 11:00
Новости
Дания термаси ярим ҳимоячиси ЖЧнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
Мундиаль 1-тури доирасидаги Тунисга қарши ўйинда (0:0) чап тиззасидан жароҳат олган Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Дилэйни 4 ҳафтага сафдан чиқди.
Дания терма жамоаси матбуот хизмати 31 ёшли футболчи турнирнинг қолган қисмида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.
"Унинг майдондаги ва майдон ташқарисидаги ўрни сезилади. Бошқа ўйинчилар баҳсга тайёр ва бизда кейинги ўйинлар учун мустаҳкам таркиб бор", — деди Каспер Юльманн.
26 ноябрь куни Дания Францийа билан ўйнаса, 30 ноябрда Австралияга қарши майдонга тушади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии