Дамир Темиров: "Бу йил икки ҳисса куч билан ўйнашим керак. Бошқа йўли қолмаган"
08 фев 2022 12:00
Новости
Дамир Темиров: "Бу йил икки ҳисса куч билан ўйнашим керак. Бошқа йўли қолмаган"
Луисма Эрнандес бошчилик қилаётган "Металлург" янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Антальяда олиб боряпти.
Жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиларидан бири Дамир Темиров бу ердаги илк кунги машғулотлар борасида хулосаларини билдирди.
"Қишда жамоани кўп футболчилар тарк этди. Ҳозирда янги жамоа сифатида шаклланмоқдамиз. Ўйлайманки, мавсум давомидаги натижаларимиз билан мухлисларни уялтириб қўймаймиз. Билсангиз тайёргарликни эртароқ бошладик. Туркия йиғини жисмоний томондан формага кириб олиш имконини беради. Ҳар доим максимал кўрсаткич қайд этишга ҳаракат қиламан. Эндиликда икки ҳисса куч билан ўйнашим керак. Бошқа йўли ҳам қолмаган",- дейди Дамир Темиров.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии