RU

Последние новости

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  2 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  34 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  12 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди Новости

Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди

Иккинчи даврани ажойиб бошлаган Дамир Темиров “Насаф”га қарши баҳсдан кейин бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Дамир "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши ўйинда дуранг натижа қайд этди. Мазкур учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Авваламбор, мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Шунча йўл босиб келиб, бизни бутун учрашув давомида қўллаб-қувватлашди. Жуда зўр ўйин бўлди. Ғалаба қозониб кетишимиз ҳам ёки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. 

- Умуман, натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- 50х50 қониқдим. Менимча, амалдаги чемпионга қарши сафардаги дуранг ёмон натижа эмас.

- Кейинги турда водий дербиси Андижонда бўлади. Бўлажак ўйин олдидан нима дея оласиз?

- Мухлисларимизга илтимосим бор: “Бобур арена”га келиб стадиондаги муҳитни ҳар доимгидек “ёндиринглар”, ўйин ҳам “ёнади”!

- Иккинчи даврани жамоа яхши бошлади. Эътиборлиси, сиз иккита ўйинда 3 та гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?

- Ҳар доим ниятни катта қилиб, Яратганга таваккал қиламан.

- Иккинчи даврада жамоа анча ўзгаргани билиниб турибди. Сизда ҳам янгича иштиёқ пайдо бўлган, шундай эмасми?

- Худога шукр, ҳаммаси яхши кетмоқда. Худо хоҳласа, шу руҳда давом эттирамиз ва мақсадларимизга эришамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика