Далич Хорватия бош мураббийи бўлиб қолади
10 авг 2018 10:57
Новости
Далич Хорватия бош мураббийи бўлиб қолади
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жамоа билан ишлашда давом этади.
Далич пайшанба куни Хорватия футбол ассоциацияси президенти Давор Шукер билан учрашиб, ўзининг жамоадаги келажагини муҳокама қилди.
"Барча саволлар бўйича президент билан очиқ суҳбат ўтказиш муҳим эди. Мени тушунган Даворга миннатдорчилик билдираман. Барча саволларни ҳал қилдик. Сабрсизлик билан янги чақирувларни кутяпман" - дейди Далич.
"Жаҳон чемпионатидаги онларни эслаш ёқимли, кумуш медаль - жамоа меҳнатининг самараси. Мураббий билан келажак ҳақида очиқ суҳбат ўтказдик" - деди Шукер.
Бу учрашув борасидаги расмий қарор келаси ҳафтада эълон қилинади.
Далич ўтган йилнинг октябрь ойида Хорватия бош мураббийи вазифасини эгаллади ва жамоа билан ЖЧ-2018 финалигача етиб борди.
Комментарии