RU

Последние новости

14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  3 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  2 11:59"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."  12 11:35Луис Энрикенинг шаҳсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  2 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1 10:44Шкриньяр "Ювентус" билан келишиб қўйди  1 10:19Каррагер: "Жамоа 2-3 йил ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, "Ман Сити" Пепни ишдан бўшатмайди"  3 09:55"Милан" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 09:27"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда  1 09:00Флик Ямаль қачон сафга қайтишини маълум қилди  5 08:36Паулу Фонсека: "Бунга ҳаққимиз йўқ!"  1 08:11Викарио "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган  1 07:49"Реал Мадрид" Мартин Субименди учун курашга киришди  0 07:25Венсан Компани: "Яқин йилларда ПСЖнинг қатор футболчилари Месси, Неймар ва Ибрагимович даражасига чиқади"  5

Coca Cola Tour: "Сан Сиро"да "Милан" ва "Интер" музейидамиз, нега Жузеппе Меацца? Новости

Coca Cola Tour: "Сан Сиро"да "Милан" ва "Интер" музейидамиз, нега Жузеппе Меацца?

Италияга келганда иккита режамиз бор эди: биринчиси Туринда "Ювентус" стадионига кириш, иккинчиси Миланда "Сан Сиро"га кириш.

Афсуски душанба куни Турин жамоаси дам олар экан, шунга фақат стадион атрофида бўлдик холос, "Сан Сиро" эса сешанба куни бизни "қучоқ очиб" кутиб олди.




Улардан бири Италиядаги камдан кам янги ареналардан бири бўлса, иккинчиси "қария". Томошабинлар ташрифи бўйича Германиядан ортда қолиб кетган италияликларни асосий сабаби стадионларини эскилиги ва келаётган мухлисларга яратилган шароитнинг камлиги. Шунинг учун ҳам "Реал" ва "Барселона" бу ишларни тезлаштириб юбордилар, сабаби ЕЧЛда бошқа ареналарга бораётган мухлислар якунда ўз клубларидан чипта учун тўлаётган пулларига яхши савиядаги хизматни талаб қила бошлагандилар. Аммо бу нарса "Рома", "Лацио", "Милан" ва "Интер" учун бироз ёдроқ. Сабаби бу тўрт клубнинг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналардан бири Милан ҳокимлигига, иккинчиси Рим ҳукуматига тегишли. Бу икки тарихий стадионни реконструкуция қилиш тўлиқ тўрт клубнинг истаги билан ҳал бўлиб кетадиган иш эмас. Бири рози бўлса иккинчи томон йўқ деб қолиши, иккинчиси рози бўлганда клубнинг молиявий ҳолати пастроқ бўлиши мумкин. Яна асосий муаммо, "ремонт"дан кейин энг яхши жойлар икки клуб ўртасида талаш бўлиши мумкин.




"Трастбанк"дан "Милан" ёки "Интер" шарфини ютиб олинг. БАТАФСИЛ БУ ЕРДА



Масалан "Милан" ва "Интер" кийим алмаштириш хоналарига кириб кўрдимки, "Милан" хонаси мураббий учун ноқулай. Хона мажбурий тарзда иккига бўлинган, мураббий битта жойда туриб ҳамма футболчиларни бирдай кўра олмайди, буни видеода кўришингиз мумкин. "Интер"нинг ечиниш хонасини бокс ринг аренасига ўхшатдим, кичкинагина. Лекин шу ерда Роналдо, Ибрагимович, Мальдини, Роналдиньо, Занетти, ўз пайтида Баджо, Райкард, Гуллит, Ван Бастен каби юлдузлар ўтирган. Бир пайтлар Моставойнинг "Сельта"даги ҳаёти акс этган китобини ўқиганимда, виголикларнинг ечиниш хонасида бор йўғи иккита чўмилиш учун "душ" бўлгани ҳақида ёзганди. Қандай бўлишига қизиққандим, буни "Сан Сиро"да ўзим кўрдим.




Жузеппе Меацца 1927 йилдан 1940 йилга қадар "Интер"да 348 маротаба майдонга тушиб, 241 та гол урган. Кейинчалик у "Милан"да ҳам ўйнаган, лекин жуда оз фурсат, уруш бошланган йилларда, 37 та ўйин, 9 та гол. Фаолиятини эса "Интер"да тугатади, 1934 ва 1938 йилларда бўлиб ўтган, якунда Италиянинг ғолиблиги билан тугаган ЖЧда Италияга катта ёрдами теккан. Милан шаҳри раҳбарияти икки клуб билан келишган ҳолда, бир пайтлар "Милан" клубидан сотиб олинган "Сан Сиро"га Жузеппе Меацца номини беради. Лекин бугунга келиб кўпчилик бу аренани бари-бир "Сан Сиро" деб аташга ўрганиб қолишган.



Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell







Бу стадион икки маротаба ЖЧ ўйинларига мезбон бўлган, биринчиси 1934 йил, иккинчиси Марадонанинг кўз ёшлари билан якунига етган ЖЧ-90. Сўнгги маротаба 2016 йил Европа чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлиб ўтган. Ўшанда "Реал" Мадрид дербисида пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлубиятга учратганди.




"Сан Сиро" музейига навбат жуда узун ва гуруҳларга бўлиниб ташкил қилинар экан. Ташрифчиларнинг оқими жуда юқори, биз кирган кун стадионни концертга тайёрлашаётгани туфайли майсасини кўра олмадик, қолган барча эшиклар очиқ эди. Лекин бир нарсани тан оламан, шу кунгача кирган музейларим ичида энг ёққани "Реал"ники бўлган, у ердаги экспонатлар ва анимацияларни ҳозирча ҳеч қайси клубда кўрмадим, бироз "Фенербаҳче"ники бойроқ.





Кейинги музейимиз ФИФАники бўлади.

Тур ҳомийси Coca Cola Company

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика