RU

Последние новости

03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  9 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  1 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  3 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  24 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  15 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп мухлис водийда, энг ками эса... Новости

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп мухлис водийда, энг ками эса...

Coca Cola Суперлигасининг биринчи даврасидан кейин стадионга ташриф буюрган томошабинларга оид кўрсаткичларни баҳам кўрамиз.

Албатта, кўрсаткичлар нисбий саналади, чунки бир мухлис жамоаси иштирокидаги барча ўйинга кириши мумкин ёки кишилар ўзгариб туриши мумкин. Шу боис, фақат стадионга келган ишқибозлар келтирган сон бўйича рейтинг шакллантирдик.

Ярим мавсум давомида "Навбаҳор" иштирок этган учрашувларга энг кўп мухлис ташриф буюрган. Наманганликларнинг мезбон ва меҳмон сифатидаги ўйинларига жами 139400 томошабин келган. 

"Нефтчи" қатнашган уй-сафар ўйинларига эса жами 108601 томошабин қадам ранжида қилган. Бу борада учинчи кўрсаткич "Бухоро"га тегишли. Кўҳна шаҳар жамоаси қатнашган баҳсларни 66017 нафар мухлис кузатган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Ўзи тегишли бўлган вилоятда ўнамаётган клуб иштирокидаги беллашувлар жами 22055 нафар одамни жалб қилган. ОКМКда бу кўрсаткич 30719 кишини ташкил этади. "Сўғдиёна" қатнашган барча ўйинларга эса 39908 нафар мухлис келган.

Шунингдек, ўз майдонидаги ўйинларни томошабин жалб қилишда ҳам рўйхат унчалик ўзгаришга учрамаган. Наманган марказий стадионига жами 89378 томошабин келган бўлса, "Нефтчи" мезбонлигидаги баҳсларга 77573 нафар мухлис ташриф буюрган. 

Қуйи поғонадаги "Сурхон"нинг Тошкентдаги ўйинларини жами 3617 мухлис кузатган. "Олимпик" мезбонлигидаги баҳсларни эса жами 6604 киши томоша қилгани қайд этилган.

Илк даврада энг кўп томошабин "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашувига ташриф буюрди. Фарғонадаги тўқнашувни 19191 нафар ишқибоз кузатган.

Энг кам мухлис эса "Олимпик" — ОКМК учрашувига ташриф буюрган. Учрашувни 212 киши стадиондан кузатган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика