RU

Последние новости

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

Coca Cola Суперлигасида бугун 24-тур тугайди Новости

Coca Cola Суперлигасида бугун 24-тур тугайди

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган сўнгги 3та баҳс бўлиб ўтади.



"АНДИЖОН" - "ЛОКОМОТИВ"
24 ноябрь. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 14:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Алишер Файзиев

Суперлигада 9та ўйиндан буён ҳеч кимга ютқазмаётган, иккинчи ўриндаги "Локомотив" охирги икки учрашувда ғалаба қозона олмаган "Андижон" меҳмони бўлади.

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 21та ўйин ўтказган. 14та учрашувда "Локомотив", тўртта ўйинда "Андижон"нинг қўли баланд келган. Яна учта баҳсда дуранг қайд этилган. "Андижон" ўз майдонида охирги тўртта учрашувда "Локомотив"га тўрт марта мағлуб бўлган. Сўнгги марта "бургутлар" 2010 йилги мавсумда Андижонда "темирйўлчилар"ни мағлуб этишганди.

Бу икки жамоанинг ўзаро охирги 8та учрашувида (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Локомотив" 8 марта ғалаба қозонган.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда "темирйўлчилар" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Анзур Исмоилов, Игорь Йелич, Темурхўжа Абдухолиқов ва Жамшид Искандеров "бургутлар" дарвозасини ишғол қилишганди.

Андижан

Ильдар Маматказин - 89'

Суперлига. Тур 24

24/11/2019, 14:30

4
:
0
Завершен

Локомотив

Джамшид Искандеров - 40', Остон Урунов - 68', Сардор Мирзаев - 70'

45'
90'
89'  Ильдар Маматказин
40'  Джамшид Искандеров
40'  Олег Зотеев
68'  Остон Урунов
70'  Сардор Мирзаев
70'  Арсланмират Аманов




"СУРХОН" - "СЎҒДИЁНА"
24 ноябрь. Термиз. "Сурхон" стадиони. 14:30
Ҳакамлар
: Виктор Серазетдинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Бронза медалини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлган "Сўғдиёна" учинчи ўрин учун назарий имкониятга эга бўлган "Сурхон" меҳмони бўлади.

"Сурхон" учта турдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда (бир дуранг ва икки мағлубият).

"Сўғдиёна" эса охирги икки учрашувда икки марта ғолиб бўлди ва ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмади.

Тарихга эътибор қилсак ўзаро 23та учрашувнинг 10тасида "Сурхон", 10тасида "Сўғдиёна" ғолиб бўлган. Қолган учта баҳсда дуранг кузатилган.

Термизда ўтган ўзаро баҳсларда "Сўғдиёна" уч марта ғалаба қозонган. Сўнгги марта 2001 йилда Жиззах клуби "Сурхон" майдонида 3 очкони қўлга киритган экан.

Биринчи даврада Жиззахда ўтган баҳсда "Сурхон" йирик ғалабани тантана қилганди. Шавкат Саломов дублга эришган бўлса, яна бита голга Шерзод Ҳакимов муаллифлик қилганди - 3:0.

Сурхон

Дарко Станоевич - 63'

Суперлига. Тур 24

24/11/2019, 14:30

0
:
1
Завершен

Согдиана

45'
90'
63'  Дарко Станоевич




"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР"
24 ноябрь. Тошкент. "Бундкор" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Фарҳод Усмонов, Зуфар Алибоев, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" ўз майдонида Андрей Канчельскис бошқараётган "Навбаҳор"ни қабул қилади. "Бунёдкор" учинчи ўрин учун курашмоқда. "Навбаҳор"да ҳам бронза медали учун назарий жиҳатдан имконият сақланиб турибди.

"Лочинлар"нинг мағлубиятсиз серияси 4та, "қалдирғочлар"нинг мағлубиятсиз серияси эса 2та ўйинни ташкил этмоқда.

Бу жамоалар ҳозирга қадар 27та баҳсда майдонга тушишган. Устунлик "Бунёдкор" томонида. "Қалдирғочлар" 18та учрашувда ғолиб бўлишган, 4та баҳсда "лочинлар" зафар қучишган. Қолган 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Бунёдкор" ўз майдонида ҳеч қачон бу жамоага ютқазмаган - 11та ғалаба ва 2та дуранг.
"Навбаҳор"нинг уй стадиони таъмирланаётгани боис бу жамоалар ўртасидаги биринчи даврадаги баҳс Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилган эди. "Лочинлар" таркибида Александр Касьян ва Аббос Ғуломов гол уришган, "қалдирғочлар" сафида Жасур Жалолиддинов ва Хуршид Ғиёсов (иккита) тўп киритишганди - 2:3. Учрашув сўнггида Касьян пенальтидан гол ура омаганини қўшимча қилиш лозим.

Бунедкор

Нурилло Тухтасинов - 9', Хуршид Гиясов - 67'

Суперлига. Тур 24

24/11/2019, 16:45

1
:
2
Завершен

Навбахор

Азизбек Тургунбаев - 34'

45'
90'
9'  Нурилло Тухтасинов
9'  Санжар Кодиркулов
67'  Хуршид Гиясов
34'  Азизбек Тургунбаев



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика