RU

Последние новости

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Coca Cola Суперлига. ОКМК 1-турда "Сурхон" устидан иродали ғалабага эришди Новости

Coca Cola Суперлига. ОКМК 1-турда "Сурхон" устидан иродали ғалабага эришди

Теги :  "Сурхон"ОКМК
Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди.


"Сурхон" - ОКМК - 1:3

5 март 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукруллаев, Ришат Нугманов, Акммал Ғиёсов, Абдурашид Худойберганов. 

ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов.

ВАР ёрдамчиси: Руслан Серазетдинов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Голлар: Силванус Нимели 26, - 1:0 (Диёр Рамазонов). Ойбек Рустамов 37, - 1:1 (Миржамол Қосимов). Шоҳруҳ Гадоев 49, - 1:2 (Акром Комилов). Хуршид Ғиёсов 62, - 1:3.

Голга айланмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов 62 (дарвозабон).

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азизбек Пирмуҳамедов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов, 15.Диёр Рамазонов (11.Қадамбой Нурметов, 81), 18.Силванус Нимели, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 99.Камрон Саидазимов (66.Беҳруз Шайдулов, 68).
Захира: 13.Азизхон Исоқов, 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 6.Артем Сокал, 19.Нуриддин Ҳасанов, 22.Жавоҳир Жўраев, 25.Нодирбек Бобомуродов, 77.Асадбек Каримов.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев (3.Сардор Раҳмонов, 76), 9.Рубен Санчес (17.Санжар Турсунов, 90+2), 10.Хуршид Ғиёсов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+2), 15.Ойбек Рустамов, 22.Шоҳруҳ Гадоев (11.Иракли Рухадзе, 76), 88.Сиаваш Ҳақназарий (27.Мартин Боакье, 63).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 13.Элдорбек Бегимов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 29.Виталий Денисов.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. ЎЙИН ТУГАДИ. "Сурхон" - ОКМК 1:3

90+6. УХХХ! Боаке қулай вазиятдан фойдалана олмади

90+2. Ўзгаришлар. ОКМК. Рубен Санчес ўрнига Турсунов, Ғиёсов ўрнига Ҳасанов тушди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

89. УХХХХ! Рубен Санчес бирга бир вазиятда зарба берди, ноаниқ! Тўпни Потапов қайтарган экан! 

88. Хавфли вазият! Қадамбой Нурматов жарима майдони ичидан зарба берди, ҳимоячи қайтарди!

82. ЗАРБА! Захирадан тушган Рухадзенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

81. Ўзгариш. "Сурхон". Рамазонов ўрнига Қадамбой Нурметов тушди

76. Ўзгаришлар. ОКМК. Абдуллаев ўрнига Раҳмонов, Гадоев ўрнига Рухадзе тушди

68. Ўзгариш. "Сурхон". Саидазимов ўрнига Беҳруз Шайдулов тушди

63. Ўзгариш. ОКМК. Ҳақназрий ўрнига Мартин Боаке тушди



62. ГООООООООООООООООООООООЛ! ХУРШИД ҒИЁСОВ 1:3! Пенальтини Потапов қайтарди, қайтган тўпни Ғиёсовнинг ўзи дарвозага йўллади!

60. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон, Ҳақназарий жарима майдони ичига кираётганида тўп Султонмуродовнинг қўлига тегди. 

56. Ўзгаришлар. "Сурхон". Пирмуҳаммедов ўрнига Нуриддин Ҳасанов, Жамалутдинов ўрнига Асадбек Каримов тушди

51. Хавфли вазият! Ғиёсов бирга бир вазиятга чиқиб борди, Потапов унинг зарбасидан кейин тўпни ушлаб олди

49. ГООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУҲ ГАДОЕВ 1:2! Чап қанотдан Комилов узатган тўпни Гадоев боши билан дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. УХХХХХХ! Нимели ҳозир барча ҳимоячилардан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда зарба берди, Валижон Раҳимов тўпни қайтарди!

41. ЗАРБА! Рубен Санчеснинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

37. ГООООООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК РУСТАМОВ! 1:1. Гадоевнинг тўп узатишидан кейин Қосимов орқароқдаги Рустамовга қолдирди, Ойбекнинг кучли зарбаси дарвозага кириб кетди! 




31. ЗАРБА! "Сурхон" голдан кейин ташаббусни қўлга олди, Нимелининг тўп узатишидан кейин Жамалутдинов зарба берди, ноаниқ

29. ЗАРБА! Яна ўша Нимели бу сафар жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба берди, Раҳимов иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди!

26. ГООООООООООООООООООООООЛ! СИЛВАНУС НИМЕЛИ! 1:0. Бурчакдан Рамазонов узатган тўпни Нимели боши билан дарвозага йўллади! 




25. УХХХХ! "Сурхон"нинг илк ҳужуми, Жамалутдинов ҳозир гол уриши мумкин эди, деярли бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин Раҳимов тўпни қайтарди!

20. ЗАРБА! Миржамол Қосимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

14. УХХХ! Комилов яна бир бурчак тўпини амалга оширди, тўп тўғри дарвозага қараб кетаётганида Потапов тўпни қайтарди! Бундан ташқари ОКМК вакиллари дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнашди

11. ОКМКда бурчак тўпи, Комилов узатган тўпни Анзур Исмоилов дарвозага йўллашга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

10. Дастлабки 10 дақиқада жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш этишмоқда ва голга тортадиган вазият содир этилмади. 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика