UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  0 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  1 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  7 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  7 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  8 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4

Coca Cola Суперлига. ОКМК 1-турда "Сурхон" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. ОКМК 1-турда "Сурхон" устидан иродали ғалабага эришди

Теглар :  "Сурхон"ОКМК
Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди.


"Сурхон" - ОКМК - 1:3

5 март 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукруллаев, Ришат Нугманов, Акммал Ғиёсов, Абдурашид Худойберганов. 

ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов.

ВАР ёрдамчиси: Руслан Серазетдинов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Голлар: Силванус Нимели 26, - 1:0 (Диёр Рамазонов). Ойбек Рустамов 37, - 1:1 (Миржамол Қосимов). Шоҳруҳ Гадоев 49, - 1:2 (Акром Комилов). Хуршид Ғиёсов 62, - 1:3.

Голга айланмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов 62 (дарвозабон).

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азизбек Пирмуҳамедов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов, 15.Диёр Рамазонов (11.Қадамбой Нурметов, 81), 18.Силванус Нимели, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 99.Камрон Саидазимов (66.Беҳруз Шайдулов, 68).
Захира: 13.Азизхон Исоқов, 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 6.Артем Сокал, 19.Нуриддин Ҳасанов, 22.Жавоҳир Жўраев, 25.Нодирбек Бобомуродов, 77.Асадбек Каримов.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев (3.Сардор Раҳмонов, 76), 9.Рубен Санчес (17.Санжар Турсунов, 90+2), 10.Хуршид Ғиёсов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+2), 15.Ойбек Рустамов, 22.Шоҳруҳ Гадоев (11.Иракли Рухадзе, 76), 88.Сиаваш Ҳақназарий (27.Мартин Боакье, 63).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 13.Элдорбек Бегимов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 29.Виталий Денисов.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. ЎЙИН ТУГАДИ. "Сурхон" - ОКМК 1:3

90+6. УХХХ! Боаке қулай вазиятдан фойдалана олмади

90+2. Ўзгаришлар. ОКМК. Рубен Санчес ўрнига Турсунов, Ғиёсов ўрнига Ҳасанов тушди

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

89. УХХХХ! Рубен Санчес бирга бир вазиятда зарба берди, ноаниқ! Тўпни Потапов қайтарган экан! 

88. Хавфли вазият! Қадамбой Нурматов жарима майдони ичидан зарба берди, ҳимоячи қайтарди!

82. ЗАРБА! Захирадан тушган Рухадзенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

81. Ўзгариш. "Сурхон". Рамазонов ўрнига Қадамбой Нурметов тушди

76. Ўзгаришлар. ОКМК. Абдуллаев ўрнига Раҳмонов, Гадоев ўрнига Рухадзе тушди

68. Ўзгариш. "Сурхон". Саидазимов ўрнига Беҳруз Шайдулов тушди

63. Ўзгариш. ОКМК. Ҳақназрий ўрнига Мартин Боаке тушди



62. ГООООООООООООООООООООООЛ! ХУРШИД ҒИЁСОВ 1:3! Пенальтини Потапов қайтарди, қайтган тўпни Ғиёсовнинг ўзи дарвозага йўллади!

60. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон, Ҳақназарий жарима майдони ичига кираётганида тўп Султонмуродовнинг қўлига тегди. 

56. Ўзгаришлар. "Сурхон". Пирмуҳаммедов ўрнига Нуриддин Ҳасанов, Жамалутдинов ўрнига Асадбек Каримов тушди

51. Хавфли вазият! Ғиёсов бирга бир вазиятга чиқиб борди, Потапов унинг зарбасидан кейин тўпни ушлаб олди

49. ГООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУҲ ГАДОЕВ 1:2! Чап қанотдан Комилов узатган тўпни Гадоев боши билан дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. УХХХХХХ! Нимели ҳозир барча ҳимоячилардан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда зарба берди, Валижон Раҳимов тўпни қайтарди!

41. ЗАРБА! Рубен Санчеснинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

37. ГООООООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК РУСТАМОВ! 1:1. Гадоевнинг тўп узатишидан кейин Қосимов орқароқдаги Рустамовга қолдирди, Ойбекнинг кучли зарбаси дарвозага кириб кетди! 




31. ЗАРБА! "Сурхон" голдан кейин ташаббусни қўлга олди, Нимелининг тўп узатишидан кейин Жамалутдинов зарба берди, ноаниқ

29. ЗАРБА! Яна ўша Нимели бу сафар жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба берди, Раҳимов иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди!

26. ГООООООООООООООООООООООЛ! СИЛВАНУС НИМЕЛИ! 1:0. Бурчакдан Рамазонов узатган тўпни Нимели боши билан дарвозага йўллади! 




25. УХХХХ! "Сурхон"нинг илк ҳужуми, Жамалутдинов ҳозир гол уриши мумкин эди, деярли бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин Раҳимов тўпни қайтарди!

20. ЗАРБА! Миржамол Қосимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

14. УХХХ! Комилов яна бир бурчак тўпини амалга оширди, тўп тўғри дарвозага қараб кетаётганида Потапов тўпни қайтарди! Бундан ташқари ОКМК вакиллари дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнашди

11. ОКМКда бурчак тўпи, Комилов узатган тўпни Анзур Исмоилов дарвозага йўллашга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

10. Дастлабки 10 дақиқада жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш этишмоқда ва голга тортадиган вазият содир этилмади. 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика