RU

Последние новости

19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  0 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  37 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  1

Coca Cola Суперлига. Бешта гол, иккита қизил карточка. "Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлуб этди ва чемпионлик кейинга қолдирилди Новости

Coca Cola Суперлига. Бешта гол, иккита қизил карточка. "Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлуб этди ва чемпионлик кейинга қолдирилди

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури қолдирилган учрашуви "Бунёдкор" - "Пахтакор" бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


"Бунёдкор" – "Пахтакор" - 3:2
5 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Аббос Аҳроров.

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 5, - 1:0 (Санжар Қодирқулов). Жалолиддин Машарипов 26, - 1:1 (Драган Черан). Нурилло Тўхтасинов 55, - 2:1 (Дилшод Аҳмадалиев). Абдулла Абдуллаев 80 автогол, - 2:2. Миржаҳон Мираҳмадов 81, - 3:2.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов (7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 54), 11.Расул Йўлдошев (34.Суҳроб Иззатов, 78), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 26.Улуғбек Абдуллаев (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 78), 30.Абдулла Абдуллаев, 90.Шаҳбоз Эркинов (77.Селим Нурмурадов, 60).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 35.Иброҳим Ибрагимов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49.Фаррух Икромов.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 61), 15.Егор Кримец, 17.Достон Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 73), 20.Одил Ҳамробеков (29.Владимир Козак, 90+2), 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 61), 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 18.Ҳожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, .

Огоҳлантиришлар: Расул Йўлдошев 20, Егор Кримец 21, Ҳожиакбар Алижонов 38, Абдумавлон Абдужалилов 84,

Четлатиш: Ҳожиакбар Алижонов 81 (2СК), Жалолиддин Машарипов 83



ЯНГИЛАШ



90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2. Чемпионлик кейинга қолди

90+2. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамробеков ўрнига Козак

90. ЗАРБА! Аҳмадалиевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

87. ЗАРБАА! Эрен Дердийокнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

85. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Абдумавлон Абдужалилов

83. ЧЕТЛАТИШ! Жалолиддин Машарипов рақибга тирсак билан зарба бергани учун




81. ЧЕТЛАТИШ! Ҳожиакбар Алижонов иккинчи огоҳлантириш ва қизил карточка




81. ГООООООООООООООООООООООЛ! МИРЖАҲОН МИРАҲМАДОВ 3:2



80. АВТОГОЛ! АБДУЛЛА АБДУЛЛАЕВ 2:2





78. Ўзгариш. "Бунёдкор". Расул Йўлдошев ўрнига Суҳроб Иззатов, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Мираҳмадов тушди

78. ЗАРБА! Тўхтасиновнинг зарбаси аааанча ноаниқ кетди!

75. ЗАРБААА! Эрен Дердийокнинг кучли зарбасидан кейин Абдужалилов тўпни қайтарди! 

73. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Сидиқов

72. Хавфли вазият! Черан тўпга ета олмади!

67. ЗАРБАА! Достонбек Ҳамдамовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди!

64. ЗАРБААА! Лутфулла Тўраевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

61. Ўзгариш. "Пахтакор". Сергеев ўрнига Дердийок, Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов

60. Ўзгариш. "Бунёдкор". Шаҳбоз Эркинов ўрнига Селим Нурмурадов

58. ЗАРБААА! Эркиновнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

57. УХХХ! Анзур Исмоилов ҳозир қўпол хатога йўл қўйди, "Бунёдкор" бурчак тўпига эга бўлди

55. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! НУРИЛЛО ТЎХТАСИНОВ! 2:1. Чап қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни Тўхтасинов боши билан дарвозага йўллади. 




54. Ўзгариш. "Бунёдкор". Хуршид Ғиёсов ўрнига Дилшод Аҳмадалиев

54. ЗАРБААААААААААААААААААА! НУРИЛЛО ТЎХТАСИНОВ! Бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ! 

53. ЗАРБА! Қодирқуловнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

51. ЗАРБА! Ҳамдамов ва Алижонов ўнг қанотда ажойиб комбинация ташкил этишди, Машариповнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

45. Хавфли вазият! Сардор Собирхўжаев тўпга ета олмади

45. Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топилди, такрорий лавҳада Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда эмаслиги кўринди

41. ЗАРБА! Машарипов узатган тўпни Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, Абдужалиловдан яхши сейв! 

38. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Ҳожиакбар Алижонов

34. ЗАРБААААААААААААА! ДАҲШАТ! ҲОЖИАКБАР АЛИЖОНОВ! 25 метрлардан ажойиб зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди!






29. ЗАРБААА! Ўнг қанотдан Ғиёсов узатган тўпни Эркинов дарвозага йўллади, Суюнов ўз ўрнида

26. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ 1:1. Алижонов-Черан-Машарипов комбинациясидан кейин Жалолиддин ҳисобни тенглаштирди





23. ЗАРБААААА! Сайфиев пасидан кейин Машарипов жарима майдони ичидан зарба берди, Абдулла Абдуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди

21. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Егор Кримец

20. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Расул Йўлдошев

19. ЗАРБААА! Машариповнинг узатган тўпини Черан жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Абдужалиловдан сейв! 



14. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Машарипов акробатик тарзда дарвозага йўллади, тўп Черанга тегиб қайтди! 



11. Хавфли вазият! Машарипов икки рақибни алдаб жарима майдонига кириб бориб Сергеевга тўп узатди, унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Черан ноаниқ тарзда йўллади

8. ЗАРБА! Достонбек Ҳамдамовнинг кучли зарбасини Абдужалилов қайтарди! 



5. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! НУРИЛЛО ТЎХТАСИНОВДАН СУПЕРГОЛ! 1:0. Қодирқуловдан тўпни эгаллаб олган Нурилло тахминан 25 метрлардан ажойиб гол урди! 



3. Қодирқулов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқ деди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика