RU

Последние новости

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Чортоқ туманида мини футбол бўйича ҳаваскорлар лигаси мусобақаси ғолиблари тақдирланди Новости

Чортоқ туманида мини футбол бўйича ҳаваскорлар лигаси мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Куни кеча Чортоқ туманида 34 та махаллий жамоа иштирокида ўтказилган мини футбол лига бахслари совриндорлари тақдирланди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган маросимда йил давомида ўзини кўрсатган бир қатор футболчилар хам турли хил номинациялар бўйича ўз совринларини қабул қилиб олишди. 

Эслатиб ўтамиз, 22 та жамоа иштирокида ўтказилган туманнинг Про лига бахсларида Боғ МФЙ нинг "Рома" жамоаси,

Кубок баҳсларида эса Байналминал МФЙ нинг "Байнал 90" жамоаси,

12 та жамоа иштирокидаги Олий лига баҳсларида Болон МФЙ нинг "Дўстлик" жамоаси ғолибликни қўлга киритган.

Совриндор жамоаларга шу куни туман Маданият марказида мусобақа рахбарияти томонидан диплом, медаллар ва махсус кубоклар топширилди.

Мусобақа номинацияларига кўра: 

Энг яхши дарвозабон: Абдувалиев Мухаммаддиёр (Дўстлик) 

Энг яхши ҳимоячи: Ўринов Рахмонжон (Дўстлик) 

Энг яхши ярим ҳимоячи: Қўчқоров Комил (Байнал 90)

Энг яхши ҳужумчи: Қаххаров Рахматилло (Замон) 

Энг яхши легионер футболчи: Тошпўлатов Санжар (Байнал 90) лар деб топилди. 

Мусобақанинг энг яхши мураббийи номинациясига Нурматов Зокиржон сазовор бўлди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика