RU

Последние новости

10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  0 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  21 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  30 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  11 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32

Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон Новости

Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон

ОЧЛ Ғарб минтақасида чорак финалга қуръа ташланди.

Унга кўра, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан ярим финал учун баҳс олиб боради. Қуръа ва "шерлар"нинг рақиби ҳақида кейинроқ. Ҳозир Ўзбекистон чемпионларининг нимчорак финалда "Истиқлол" устидан қозонган ғалабаларига тўхталиб ўтамиз.

"Пахтакор" ўйинни мана шундай таркибда ўтказди.


Агрессив рақибга қарши ҳам ўз ўйинини кўрсата олган "Пахтакор"

Нимчорак финал ўйинидан олдинги мақоламда "шерлар"нинг гуруҳ беллашувларидаги ўйинларини алоҳида эътироф этиб ўтгандим. Футболчилар ҳар ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттиришлари лозим эди.

Шу кеча "Пахтакор" қаршисида жуда ҳам тажовузкор жамоа пайдо бўлди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Питер Хюистра ҳам айтиб ўтганидек форслар олдинги иккита ўйинларига қараганда анча тажовузкор ва курашларда кескин ҳаракат қилишди, кўп эпизодларда рақибни аяшмади. Аксинча, курашлардан кейин ўзлари мувозанатни йўқотган вазиятларда эса бор овозларида бақириб ҳакамни ўйин қоидаси бузилганига ишонтира олишди.

Бу эпизодда чап қанот ҳимоячиси Милад Закипури ва марказий ҳимоячи Рўзбеҳ Чешми ҳаводан келаётган тўп учун курашда бир-бирларига тўқнашиб кетишмоқда, Черан эса уларга умуман тегмаяпти. Аксинча, Драганнинг қўли уларнинг орасида қолиб кетди. Бу ерда кимдир лат ейиши мумкин бўлса, бу Черан эди. Ҳар ҳолда унинг қўли иккита "шкаф"ни орасида қолиб кетганди. Ҳимоячиларнинг ҳар иккиси мувозанатни йўқотиб йиқилди ва бақиришга тушиб кетди, ҳакам эса уларнинг сунъий овозига учди ва бизнинг футболчи қоида бузди деб топди.


Рақибнинг агрессив ўйинига қарамай Шота Арвеладзе шогирдлари устунликни қўлга олишди ва уни баҳс якунига қадар форсларга беришмади. Шу куни мухлислар футболдан лаззат олишди десам муболаға ишлатмаган бўламан. Ҳимояда тартибли ўйин, ҳужумларни у қанотдан бунисига тезда кўчириш, зарбалар, иккинчи қаватдаги устунлик ва голлар. Аслида, олдинги беллашувларда ҳам юқоридаги сифатлар намойиш этилаётганди, охиргисидан ташқари. Ниҳоят, бу сафар ўша охиргиси, яъни голлар ҳам бўлди.

Жаримадан ўтказиб юборилган голда Али Каримининг маҳорати ва Элдор Суюновнинг кичик хатоси бўлди. Элдор нимада хато қилди? У жонли деворни тўғри қўйганди, яъни бўйи баланд футболчилар одатда яқин бурчак томонга қўйилади. Агар жонли деворнинг чап томонида баланд бўйли ўйинчиларимиз турганида гол бўлмаслиги мумкин эди деган фикр эса тўғри эмас. Чунки, Карими тўпни жонли девордан оширмади, унинг ёнидан айлантирди тўпни. Дарвозабоннинг жаримадаги ягона хатоси зарба берилганда тўпни яқин бурчакка йўналтирилишини тахмин қилди ва ўзидан ўнгга бир қадам ташлади. Ўша ташланган биргина қадам хато бўлиб чиқди. Эҳтимол, у ўнгга силжимаганида тўпни қайтариши мумкин эди. Менимча, у жаримадан яна гол ўтмазмасликни жуда ҳам хоҳлаб юборди ва таваккал қилиб ўнгга силжиди. Бахтига кейинчалик унинг кичик хатосидан ўтказиб юборилган голни жамоадошлари иккита гол билан ювиб юборишди. Ўтказиб юборилган голдаги ҳакамнинг нотўғри қарори эса бошқа мавзу.


Ўтказиб юборилган гол "Пахтакор" ўйинчиларини бироз асабийлаштирди. Гарчи, олдинги дақиқалардагидек тўп назорат қилинган бўлсада, гголдан кейин 5-6 дақиқа давомида хатолар юзага кела бошлади. Пас бериш керак бўлган паллада Собирхўжаев тўп билан юришда давом этиб уни йўқотди, Машариповда, Черанда тўпни йўқотиб қўйиш кузатилди. Яхши-ки, йигитлар тезда ўзларига келиб олишди. 43-дақиқада ажойиб ҳужум самара берди. Алижоновнинг асал пасини Черан кўкка совурмади, 1-бўлимни мағлуб ҳолда тарк этмаслиги керак бўлган жамоа мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим аввалидаги комбинация, Собирхўжаевнинг охирги паси ва Дердийокнинг голига "Бавария" устози Флик ҳам қарсак чалиб қўйган бўларди. Бу голни ва унгача бўлган жараённи қайта-қайта кўриб лаззатланиш мумкин. Шу куни Алижонов, Черан, Собирхўжаев ва бошқа футболчилар ҳам беллашувни кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Учрашувдан кейин ОФК Драган Черанни энг яхши ўйинчи деб эълон қилди. У бунга муносиб бўлди. Лекин, шу куни бошқа бир ўйинчининг ҳаракатлари ҳамманинг ҳам назарига тушмагандек бўлди. Мен учун энг яхшиси Алижонов ҳам, Черан, Машарипов ёки Собирхўжаев ҳам эмас, айнан ўша футболчи бўлди. Лекин, бу ҳақда бироз пастроқда батафсил тўхталаман.


Шота Арвеладзенинг таъсири

Охирги иккита ўйинда бош мураббий Шота Арвеладзе карантинда бўлгани сабаб майдон четида бўлмаяпти. Лекин, машғулотларда ҳам, ўйинда ҳам бевосита унинг кўрсатмалари асосида ишланмоқда. Албатта, бундай қийин паллада унинг ёрдамчилари зиммасига янада кўпроқ вазифалар тушиши табиий. Асосий таркибни белгилаш, ўйин давомидаги ўзгаришлар, ўйинчи алмаштиришлар барчаси Арвеладзе билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳужум ва ўнг қанот ярим ҳимоясининг янгиланиши, марказга Сардорнинг ўрнига одатдагидек Аброр Исмоилов эмас, Козакнинг туширилиши ва баҳс охирларида иккала қанот ҳимоясининг янгиланиши бу бевосита бош мураббий билан маслаҳатлашиб амалга оширилган. Ҳар қандай ҳолатда охирги гапни бош мураббий айтади. Масалан, 84-дақиқада Собирхўжаев ўрнига Исмоилов эмас Козак туширилди. Чунки, Владимир универсал ўйинчи. Вазият тақозо этса чап қанот ҳимояда ҳам, агар охирги дақиқаларда мураббийлар 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни маъқул топишса учинчи ҳимоячи бўлиб олиши ҳам мумкин эди. Якунда шундай бўлди ҳам. Охирги дақиқаларда мураббийлар чап ҳимояга Козакни ўтказишди, ўнгга эса Шерзод Аъзамов туширилди.


Яхши ўйнасанг ва голлар урсанг хатолар ҳам билинмай кетади

Айнан шундай. Ажойиб ўйин ва ғалабага етарли даражада урилган голлар ўйин давомидаги хатоларни ювиб кетади. Элдор Суюновнинг жаримадан ўтказиб юборилган голдаги хатоси, кейинроқ 55-дақиқада тўп билан қочиб кетган Меҳди Гаедининг қаршисига югуриб чиқишдаги хатоси, Драган ва Жалолиддиннинг тўпни олдириб қўйиб қарши ҳужумга сабаб бўлгани, Алижоновнинг бир вазиятда тўпни олдириб қўйиб хавф олиб келгани, иккинчи бўлим охирларида фойдаланилмаган қарши ҳужумлар, буларнинг барчаси чиройли ўйин ва керакли натижа фонида билинмай кетади. "Шерлар"га айнан голлар етишмаётганди.


Соядаги қаҳрамон

Мақоланинг сўнгги қисмига ҳам етиб келдик. Шу куни Черан, Собирхўжаев, Машарипов, Алижонов, Ҳамробеков, Дердийок ва бошқалар ҳам яхши ўйнашди. Элдор Суюнов ҳам икки вазиятда хато қилган бўлсада, яна икки марта Диабатенинг деярли бирга-бир ҳолатда берган зарбаларини қайтарди. Драган эса "man of the match" бўлганини ёздим. Лекин, мен учун "Пахтакор" - "Истиқлол" учрашувининг энг яхши ўйинчиси бошқа футболчи бўлди. Бу - Анзур Исмоилов. Жамоанинг тўпни олдинда назорат қилиши ва ҳужумлари фонида кўпроқ ҳужумга ўтадиган ўйинчилар ярқирагандек бўлди. Аммо, Анзурнинг марказий ҳимоядаги жуда катта меҳнати олқишларга лойиқ. "Истиқлол"нинг жуда кўп ҳужумларини айнан тажрибали ҳимоячимиз қайтариб турди. Ҳаводан узатилган тўпларни ҳам, ердан берилган пасларни ҳам энг кўп Анзур бартараф этди. У фақат битта хатога йўл қўйди. 55-дақиқада марказга югуриб чиқиб тўпни ўтказиб юборди. Ўша хатонинг давомида Суюнов олдинга югуриб чиқди ва Гаеди томонидан алданди. Кейин Меҳдининг зарбасини Кримец қайтарди, ҳужумнинг давомидан кейин Диабатенинг яқин масофадан тепган тўпини Элдор ушлаб олди. Кўряпсизми, битта хато ва қанча хавф. Лекин, шу биргина хато Анзурнинг 90 дақиқа давомидаги фантастик ўйинига соя сола олмайди. "Пахтакор"нинг ҳар иккала голини яна бир марта кўриб чиқишни тавсия қиламан. Иккала голда ҳам ҳужумни айнан Исмоилов бошлаб берган. Бошқа йигитларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман-ки, кўплаб тўпларни қайтариш ва голларда ҳужумни бошлаб беришни уддалаган Анзур Исмоилов шу куни майдондаги энг зўри бўлди.








Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика