Чехия терма жамоаси собиқ посбони Павел Срничек 47 ёшида вафот этди
30 дек 2015 00:09
Новости
Чехия терма жамоаси собиқ посбони Павел Срничек 47 ёшида вафот этди
«Ньюкасл», «Вест Хэм» ва Чехия терма жамоаси посбони Павел Срничек 47 ёшида бу дунёни тарк этди.
20 декабрь куни Срничек Остравада югуриш машқларини бажараётганда ҳушини йўқотганди.
«Унинг Чехиядаги оиласи билан гаплашдим. Унинг юраги тўхтаб қолганини айтишди. У ўзига келгани йўқ», – дейди ўшанда Срничекнинг агенти Стив Рэйт.
Эслатиб ўтамиз, Срничек Чехия терма жамоаси сафида 1994-2001 йилларда 49та ўйинда майдонга тушган. У Евро-1996 кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Посбон «Баник», «Ньюкасл», «Шеффилд Уэнсдей», «Портсмут», «Вест Хэм», «Брешия», «Козенца» ва «Бейра-Мар» клубларида ўйнаганди.
Похожие новости
16:34
FourFourTwo портали АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон номини эълон қилди, бу Шмейхель эмас 13
Комментарии