RU

Последние новости

13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  6 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  6 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  2 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  26 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  8 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  7 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  3 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  14 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  26

Чемпионлик учун кураш. Имконият кимда қандай? Новости

Чемпионлик учун кураш. Имконият кимда қандай?

Бу йилги олий лигамизда чемпионлик қайси жамоага насиб этиши охирги икки турда ҳал бўладиганга ўхшаяпти.

"Локомотив"нинг Қўқондан дуранг натижа билан қайтгани пешқадам "Пахтакор" билан орадаги фарқни тўрттага етказганди.

Лекин бу турда "Локо" ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса пойтахт дербисида "Бунёдкор"га мағлуб бўлди. Натижада бугунги кунга келиб биринчи ўриндаги "Пахтакор" ва иккинчи ўриндаги "Локомотив" ўртасидаги фарқ қисқарди ва бир очкони ташкил этмоқда. Пойтахтнинг икки етакчи клубини изма-из таъқиб қилиб келаётган "Насаф" ҳисобида эса 60 очко бор.

Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, чемпионлик масаласи охирги турларгача очиқ қолса керак. Сизнингча, бу йил ким Ўзбекистон чемпиони деган фахрли номга сазовор бўлади? Турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб айтганда "Пахтакор"ми, "Локомотив"ми ё "Насаф"ми? Қуйида шу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларни илгари сурамиз.

Аввало шуни айтиш керак, ҳали олдинда "Пахтакор" ва "Насаф"нинг ўзаро ўйини бор. 29-турга келиб Қаршида ҳар иккала жамоа ўзаро баҳс олиб боради. "Локомотив"га келсак, "темирйўлчилар" "Пахтакор" билан ҳам, "Насаф" билан ҳам ўйнаб бўлишди. Ва ўзаро ўйинларда бир хил ҳисоблар қайд этилган. Яъни, "Локомотив" ўз майлдонида "Пахтакор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, сафарда худди шу ҳисобда ютқазган бўлса, "Насаф" билан кечган баҳсда сафарда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз уйида шу ҳисобда ғалаба қозонган. Демак, бу борада тенглик бордек.

Яна шуни қўшимча қилиш лозим, "Бунёдкор" кеча ғалаба қозонган бўлишига қарамай, чемпионлик учун курашдан четга чиққан. Улар энди ОЧЛ йўлланмаси учун "Нефтчи" билан кимга ўзарга пойга ўйнашади. Шундай экан, чемпионлик масаласи юқоридаги учта клуб ўртасида ҳал бўлади. Энди эса ҳар бир жамоанинг кейинги ўйинларига тўхталиб ўтамиз.



"ПАХТАКОР" (63 очко)
"Пахтакор" мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Жамоа ҳозир ҳам пешқадам бўлиб турибди. Аммо "Пахтакор"нинг кечаги мағлубияти турнир жадвалига яхшигина интрига олиб кирди. "Пахтакор"ни кейинги турларда осон бўлмаган баҳслар кутмоқда. Жамоа аввалига ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилса, кейин икки бор воҳага сафар уюштиради ва "Машъал", "Насаф"га қарши майдонга тушади. Мана шу икки учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиб берса ажаб эмас. Айниқса, "Насаф" билан кечадиган беллашув иккала клуб учун ҳам муҳим ўйин бўлади. Ва ниҳоят, охирги турга келиб "Пахтакор" ўз майдонида Андижонни қабул қилади.
 
"Пахтакор"нинг кейинги учрашувлари:
27-тур. "Пахтакор" - "Динамо"
28-тур. "Машъал" - "Пахтакор"
29-тур. "Насаф" - "Пахтакор"
30-тур. "Пахтакор" - "Андижон"

"ЛОКОМОТИВ" (62 очко)
Айтиб ўтганимиздек, "темирйўлчилар"ни "Пахтакор" билан фақат бир очко ажратиб турибди. "Локомотив" чемпионатнинг қолган тўртта учрашувини олий лигада қолиш вазифасини ҳал қилиб қўйган жамоаларга қарши ўтказади. Бир сўз билан айтганда, жадвалнинг ўрта ўринларидан жой олган клублар билан ўйнайди. "Локо" дастлаб "Қизилқум" майдонига сафар уюштиради, кейин кетма-кет икки бор ўз майдонида тўп тепади. Аввалига "Шўртан", кейин "Машъал" "Локо" меҳмони бўлади. Охирги турни эса тошкентликлар сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказишади. Кўриб турганингиздек, "Локомотив"нинг рақиблари унчалик жиддий эмас ва бемалол ҳар тўрттала учрашувни клуб ўз фойдасига ҳал қилса бўлади. Агар "Пахтакор" яна қаердадир "қоқиладиган" бўлса, "Локо"да биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун жуда қулай имконият юзага келади.

"Локомотив"нинг кейинги учрашувлари:
27-тур. "Қизилқум" - "Локомотив"
28-тур. "Локомотив" - "Шўртан"
29-тур. "Локомотив" - "Машъал"
30-тур. "Навбаҳор" - "Локомотив"


"НАСАФ" (60 очко)
"Насаф" ҳам ими-жимида чемпионлик учун курашишда давом этмоқда. Буни кимдир сезиб, кимдир сезмай қоляпти. "Насаф" "Пахтакор"дан 3 очкога, "Локо"дан эса икки очкога ортда боряпти. Демак, жамоада чемпионлик учун имконият бор, бироқ "Насаф"ни буёғига ниҳоятда қийин беллашувлар кутиб турибди. Жамоа ўз майдонидаги охирги иккала учрашувни ҳам кучли клубларга қарши ўтказади. Дастлаб "Бунёдкор", кейин "Пахтакор" Қаршида меҳмон бўлади. Қолаверса, "Насаф"нинг сафарда кечадиган ўйинлари ҳам осон бўлмайди. Аввало "Динамо" олий лигада қолиш учун "Насаф"га астойдил қаршилик кўрсатса ажаб эмас. Охирги турда эса қаршиликлар қўшни Муборакка сафар қилишади ва воҳа дербисида "Машъал"га қарши баҳс олиб боришади. Дерби, ўз номи билан дерби. Бунда ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиш қийин. Демак, бирмунча қийин бўлса-да, "Насаф"да ҳам чемпионлик учун имконият мавжуд.

"Насаф"нинг кейинги учрашувлари:
27-тур. "Насаф" - "Бунёдкор"
28-тур. "Динамо" - "Насаф"
29-тур. "Насаф" - "Пахтакор"
30-тур. "Машъал" - "Насаф"



Кўриб турганингиздек, миллий чемпионат тугашига тўртта тур қолганида гўёки ҳаммаси яна бошқатдан бошланаётгандек. Фалончи жамоа чемпион бўлади деб бирданига айтиш мушкул. Шундай экан, буёғига ҳам тур ўйинларини кузатишда давом этамиз. Лекин бу йил ўзбек футболида янги чемпион номини билиб олсак ажаб эмас.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика