Чемиртан ва Мичич журналист ва мухлислар саволларига жавоб беришди
13 фев 2017 14:21
Новости
Чемиртан ва Мичич журналист ва мухлислар саволларига жавоб беришди
Вадим Чемиртан: “Мавсум тугагач “Бунёдкор”дан таклиф тушди. “Бухоро” сафидаги ўйинларидан сўнг таклиф бўлди. Ўйлаб кўриб бир йилга шартнома туздим. Жамоанинг асосий мақсади Ўзбекистон чемпиони бўлиш. Осиё чемпионлар лигасида эса кучимиз етганича ўйнаймиз”.
Душан Мичич: “Осиёда ўз ўрнига эга бўлган клуб бўлган “Бунёдкор”дан таклиф бўлгани учун шу жамоага ўтишга қарор қилдим. “Бунёдкор” билан катта ютуқларга эришмоқчиман".
- “Бухоро” ва “Бунёдкор” муҳитлари орасида фарқ борми?
Чемиртан: - Деярли фарқ сезмадим. Шунчаки “Бухоро”да асосан ёши катта футболчилар ўйнарди. “Бунёдкор”да эса асосан ёшлар. Шуниси фарқли холос.
- “Ал Жайиш” билан ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?
Мичич: - Биринчи расмий ўйин бўлгани учун албатта оғир бўлди. Энг асосийси ғалабага эришиб гуруҳ босқичига йўл олдик.
- “Бухоро”дан кетганингиздан сўнг мухлислар сиздан норози бўлишди. Бунга муносабатингиз қандай?
Чемиртан: - Бухоролик мухлисларни жуда ҳурмат қиламан. Кетишимнинг уларга умуман алоқаси йўқ. Жамоада ўзгаришлар кутилаётганди, шу боис “Бунёдкор”га ўтишга қарор қилдим. Агар ҳозир “Бухоро”дан катта миқдордаги маош таклиф қилинса тўғриси ҳақиқий профессионалга ўхшаб йўқ деб жавоб берардим.
- “Ал Жайиш” билан ўйинда майдонга тушмадингиз. Мураббий буни қандай изоҳлади?
Чемиртан: - Мураббийнинг қарорини муҳокама қилмайман. Демак ўша пайтда мендан кучлироқ футболчи бор экан. Натижа бўлди демак бош мураббий тўғри қарор қабул қилибди. Биз сафарда ҳимоядан ўйнадик шу боис ҳам балки захирада қолгандирман. Ўйиндан кейин Сергей Лушан биз кўпроқ ҳужум қиладиган ўйинларда Чемиртан кўпроқ фойдали деб айтибди. Демак шундай.
- Жамоадаги энг қобилиятли икки нафар ёш футболчини айта оласизми?
Чемиртан: - Икки кишини алоҳида кўрсата олмайман. Бутун жамоа кучли.
Мичич: - Ёшларни оладиган бўлсак Дилшод Аҳмадалиев ва Нурилло Тўхтасиновни айтган бўлардим.
- Сизни олдинги клубларингизда мухлислар қандай чақиришарди?
Чемиртан: - Агар қисқа лақабим бўлса Чема.
Мичич: - Мени мухлислар Муня деб чақиришарди.
Комментарии