"Челси"нинг собиқ хўжайини: "АПЛ клубларини хорижликларга сотишни тақиқлаш керак"
13 мар 2021 09:53
Новости
"Челси"нинг собиқ хўжайини: "АПЛ клубларини хорижликларга сотишни тақиқлаш керак"
"Челси"нинг собиқ хўжайини Бен Бэйтснинг айтишича, АПЛ клубларини хорижликларга сотиш бўйича тақиқ қўйиш лозим.
"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" америкаликларга тегишли. Уларнинг дастлабки айтган гаплари: "келинг, Премьер-Лига клубларини иккитага қисқартирамиз" бўлганди.
Гап шундаки, Англия футбол ассоциацияси жуда кучсиз. Буни ташкилот бошқарув кенгашида бўлганимда тушунгандим.
Улар клубларни хорижликларга сотиш тақиқини қўйишлари лозим. Кўп пул четга кетиб қолмоқда ва улар хеч қандай солиқ тўлашмаяпти.
Ҳукумат четдан сотиб олинган ҳар қандай футболчи учун 25 дан 30 фоизгача солиқ қўйиши керак.
Бу мамлакатдаги хорижий футболчилар сонини камайтиради ва инглиз футболчиларининг инглиз лигасида ўйнаш имкониятларини камайтиради", - деди ўз вақтида клубини россиялик Роман Абрамовичга сотган Бэйтс.
Комментарии