RU

Последние новости

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  2 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  57 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  8 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

"Championat.asia"да янги рукн: Бир клуб тарихи. "Дортмунд вулқони" Новости

"Championat.asia"да янги рукн: Бир клуб тарихи. "Дортмунд вулқони"

Германия заминининг ғарбий томонида мўжизавий бир шаҳар мавжуд.

Аҳолиси спорт, ҳусусан футболни ҳаётининг бир бўлаги деб билади ва ўз суюклиларини ҳар қандай вазиятда ёлғиз қолдиришмайди. Дортмунд шаҳрининг фахри, ғурури ва ифтихори бу – "Боррусия Д" клубидир.


Сиз қайсидир юмуш ёки саёҳат баҳонасида "уик-энд"да шаҳарга ташриф буюрсангиз ғалаба сари одимлаётган мухлисларга кўзингиз тушиши ва футбол мавзусида суҳбат қураётган инсонларни учратишинигиз мумкин.

Дортмундликларнинг қалбидаги орзулари чечак отган, ғалаба қўшиқлари куйланган, алам кўз ёшларига гувоҳ бўлган маскани "Сигнал Идуна Парк" ҳисобланади.

Мазкур кичик ҳикоямиз орқали "Боррусия Д" жамоаси ҳақида суҳбат қурамиз.


Клуб тарихи

Германиянинг бир неча карра чемпиони, кубоги соҳиби, Европа чемпионлар лигаси ғолиби ва кубок эгалари кубоги эгаси бўлган клуб 1909 йил 19 декабрда ташкил топган. Кўҳна қитъада ўша вақтларда футбол ҳам бошқа соҳалар каби секин-аста юксалиш даврида эди.


Клуб гарчи ХХ-асрнинг бошларида ташкил топган бўлса ҳам, биринчи совринини 1956 йилга келибгина қўлга киритган. Айнан ўша йили чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди ва бунда ўша вақтлардаги клуб президенти Вернер Вильмснинг ҳиссаси кўп бўлди. Улар кетма-кет икки йил мамлакат чемпионига айланишди. 1962/63 йил мавсумидаги ғалабани ҳисобга олмаса дортмундликлар чемпионлик тантанасини роппа-роса 31 йил кутишларига тўғри келди. 1994/95 йилга келибгина яна бир бор чемпионликка Оттмар Хитцфельд бошчилигида эришилди.


1997 йилги мавсумда эса Европа чемпионлар лигаси финалида ўша пайтдаги машхур мураббий Марчело Липпи бошчилигидаги "Ювентус" клубини тор-мор келтириб қитъанинг энг кучли клуби эканликларини исботлашди.

Клуб ютуқлари:
Германия чемпиони: (8 марта)
1956, 1957, 1963, 1995, 1996, 2002, 2011, 2012 йиллардаги мавсум.
Германия кубоги соҳиби: (4 марта)
1965, 1989, 2012, 2017 йиллардаги мавсум.
Германия суперкубоги соҳиби: (6 марта)
1989, 1995, 1996, 2013, 2014, 2019 йиллардаги мавсум.
Европа чемпионлар лигаси ғолиби: (1 марта)
1997 йилдаги мавсум.
Европа кубок эгалари кубоги: (1 марта)
1966 йилдаги мавсум.
Қитъалараро кубок соҳиби: (1 марта)
1997 йилдаги мавсум.

"Боруссия Д"нинг 1994-1995 йилги мавсумдаги таркиби



Хитцфельднинг юртига қайтиши ва узоқ кутилган ғалабалар

90 йиллар охири клуб учун анча омадли келди. Бунга мисол тариқасида узоқ кутилган чемпионлик, қитъа миқёсидаги ғалабалар ва немисча ҳисоб-китобларга асосланган ҳужумкор жамоанинг шаклланишини келтиришимиз мумкин.


Клуб президенти Герд Нибаумнинг тўғри олиб борган сиёсати негизида нафақат мамлакатда, балки Европа миқёсида гранд клуб шакллантирилди. 1991 йилги мавсумда жамоа бош мураббийлигига эндигина Швейцариядан юртига қайтган Оттмар Хитцфельд тайинланди. "Грассхоппер"даги икки йиллик фаолиятидан сўнг мураббийнинг олдида рақобатбардош жамоа тузиш вазифаси турарди. Қолаверса, Дортмунд аҳли ғалабалар нашидасини соғинган ва чемпионлик сурурини унутаёзишган эди.

Хитцфельднинг клубдаги дастлабки иши Бундеслигада ёрқин ҳужумкор жамоани тузишдан иборат эди. Мураббий бунда "кадрлар сиёсатига"га жиддий эътибор қаратди. Дарвозага Бундеслигада унчалик танилмаган Штефан Клосни танлади. Ҳимоя қўрғонида Маттиас Заммер, Штефен Ройтер. Ярим ҳимояда Андреас Мюллер, Карл-Хайнц Ридле, Штефен Фройд ва Михаел Цорк. Ҳужумда эса швейцариялик форвард Стефан Шапюза каби футболчилар жамоанинг асосини ташкил этишди.

Ғалабалар узоқ куттирмади. 1992 йил мавсумда клуб Германия вице-чемпиони бўлди, орадан икки мавсум ўтиб узоқ кутилган чемпионлик нишонланди. Ундан ташқари, 1995-96 йилги мавсумда мамлакат суперкубогида зафар қучилди. Ўша мавсумда клуб ҳимоячиси Маттиас Заммер "Олтин тўп"га эга чиқди. Оттмар Хитцфельднинг клубдаги етти йилик бошқаруви давридаги энг яхши натижаси эса 1997 йилги мавсумда УЕФА чемпионлар лигасидаги ғалабаси бўлди.


1997 йил 28 май оқшомида Мюнхеннинг "Олимпиаштадион"идаги финал дортмундликларнинг ҳозирча ягона бўлиб турган ва энг йирик ютуқларидан бўлиб тарих зарварақларига битилди. Финал баҳсида М.Липпи қўл остидаги "Ювентус" мағлуб этилди. Карл-Хайнц Ридленинг дубли ва Ларс Риккенларнинг зарбаларига рақиб кипери Анжело Перуцци чора топа олмади. А.Дель Перонинг голи эса туринликларга юпанч вазифасини ўтади ҳолос. Ўйин тугаши билан Мюнхен кўчалари сариқ рангга бурканди ва шаҳар аҳолиси "Боррусия Д" мухлисларининг қўшиқлари-ю, хайқириқлари ила тонг оттиришди.


Худди ўша йили Токиода бўлиб ўтган Қитъалараро кубокда зафар қучишди. Финал баҳсида Бразилиянинг "Крузейро" жамоасини мағлуб этиб клуб музейини яна бир экспонат билан бойитишди.

Чемпионлар лигасида ғалаба қозонилган 1997 йилги мавсум.



Мураббийлар алмашинуви ҳамда "Янги яратилган тарих"

2001/02 мавсумда клуб олтинчи бор Бундеслига ғолибига айланди. Бунда мураббийлар Маттиас Заммер ҳамда Удо Латтекларнинг ҳиссаси катта эди. Орадан бир йил ўтиб эса жамоа УЕФА кубоги финалига қадар етиб борди. Роттердамда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда "Фейеноорд"га мағлуб бўлишди.

Шундан сўнг клубда ўсиш бироз пасайди. Кетма-кет мураббийлар алмашинуви жамоавий ўйинга салбий таъсир ўтказди ва клуб Бундеслиганинг ўртамиёна жамоасига айланиб қолди. Ўша даврларда бош мураббий лавозимида фаолият олиб борган Невио Скала, Михаель Скиббе, Бранко Зебец, Берт ван Марвейклар клуб билан айтарли ютуқларга эриша олмади.

2008 йил жамоа бошқарувига Юрген Клопп олиб келинди. Майнцда етти йил фаолият олиб борган мураббий Дортмунд клубини яна Бундеслигадаги рақобатдош жамоага айлантира олди. Клопп даврида клуб икки марта мамлакат чемпиони ва суперкубоги соҳиби, Германия кубоги эгасига айланди. 2013 йиги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди.

2015 йилги мавсумда Томас Тухель жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Тухель даврида клуб Германия кубоги ва суперкубогида зафар қучди. Аммо Бундеслига ва "Дер-Класикер"да "Бавария" қаршилигини синдира олмади.

Бугунги кунда "сариқ-қоралар" бошқарув ролида Люсьен Фавр фаолият олиб бормоқда. 2018/19 мавсумда Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллаган жамоа бу йилги мавсум стартини бироз суст бошлади. Дортмундликлар 12 тур натижаларига кўра жадвалнинг экваторидан жой олган. Аммо, пешқадам "Боруссия М" билан орадаги фарқ бор йўғи 4 очко.



"Сигнал Идуна Парк"

Меҳр, содиқлик, ишонч ва орзу – дортмундликларни "Сигнал Идуна Парк"га етаклайди. 81359 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган стадион ўйин арафасида ҳамиша тўлиб-тошади.

1971 йилда қурилиши бошланган стадион 1974 йил бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати арафасида фойдаланишга топширилган ва бугунги кунга қадар клубнинг уй стадиони ҳисобланади. Мазкур ўйингоҳ 2005 йилга қадар "Вестфаленштадион" номи билан аталган. 2001 йилда УЕФА кубоги финалига мезбонлик қилган. 2006 йили Германия яшил майдонларидаги мундиал арафасида стадион замонавий реконструкция қилинди. 2005 йил 1 январдан клуб машхур немис суғурта компанияси "Signal Iduna" билан 20 млн. евролик шартнома имзолайди. Унга кўра, стадион 2021 йилгача компания номи билан аталиши белгиланган.



"Боррусия Д" клубини кўпчилик вулқонга ўхшатишади. Чунки ўртамиёна бўлиб юрган клуб бирданига катта ютуқларга эришади ва яна бир муддат "уйқуга" кетади. Мухлислари эса клубни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди ва ҳамиша ардоқлашади. Юртимизда ҳам мазкур жамоанинг мухлислари етарлича топилади ҳамда муваффақиятларига доимо шерик бўлишади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Фарруҳ Дониёров

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика