championat.asia сайти ижодий жамоаси Астана шаҳрида
07 янв 2019 05:38
Новости
championat.asia сайти ижодий жамоаси Астана шаҳрида
Қитъа чемпионатини ёритиш мақсадида www.championat.asia сайтининг бир қатор вакиллари Дубай шаҳрига йўлга отланишди. 6 январь куни Тошкент вақти билан 23:50да ҳавога кўтарилган самолётда Хайрулла Холиқов, Нарзулла Сайдуллаев, Толибжон Қосимов, Шаҳбоз Беғамов ва Зоир Турсунбоев Қозоғистоннинг пойтахти Астана шаҳрига етиб боришди.
Маълум вақт Астанада бўлгач Астана-Дубай йўналишида манзилга отланамиз. Сайтимизнинг яна бир ходими Жасурбек Асланов аллақачон Тошкент-Москва-Дубай йўналишида БААга етиб борган. 8 январь куни сайтимиз раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ва Olamsport.com сайти раҳбари Камолиддин Алимов ҳам БААга учиб келишади.
Айни пайтда Астанада жуда ҳам совуқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Термометр 14 даража совуқни кўрсатмоқда.
Тез орада иссиқ Дубайга етиб борамиз ҳамда сайтимиз ўқувчиларига қайноққина хабарларни етказиб борамиз. Эртага Шаржада Ўзбекистон - Уммон учрашувидан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтади. www.championat.asia сайтини кузатиб борсангиз улардан биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии