RU

Последние новости

07:23Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг Ар-Риёддаги машғулотидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:15CAfarda! “Пахтакор”нинг Ар-Риёддаги машғулотидан видеорепортаж  0 05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  2 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  5 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  7 02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  5 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  3 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  26 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  10 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  6 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  4 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  20 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  28 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13

"Бухоро" сафига қўшилган белоруссиялик футболчи ҳақида Новости

"Бухоро" сафига қўшилган белоруссиялик футболчи ҳақида

Тачмурод Агамуродов бошқарувидаги Бухоро жамоаси ҳам бошқа клублар сингари иккинчи давра баҳсларига пухта тайёргарлик кўришга интилди.
Жамоа оралиқ танаффусда йиғинни асосан Тошкентдаги "Жар" стадионида олиб борди. У ерда машғулотлар билан бир қаторда кун-ора синов-назорат баҳслари ҳам ташкил этилди. Бу орада мураббийлар штаби таркибни кучайтириш ишларини ҳам олби борди. Ва бунинг учун айрим чизиқларга ўйинчиларни таклиф этиб, маъқул келганларини жамоада олиб қолишди. Мавсумни "Бухоро"да бошлаган етакчи ҳимоячилардан бири Асқар Муҳиддинов кутилмаганда, куни-кеча жамоа билан хайрлашди. Маълумотларга қараганда футболчи бугунги кунда "Қизилқум" билан бирга. Бош мураббий Тачмурод Агамуродов ушбу йўқотишни ўрнини тўлдириши мақсадида белоруссиялик ҳимоячи Юрий Рижкони олиб келди. Ўз вақтида Белоруссия ёшлар терма жамоасида тўп сурган 24 ёшли ҳимоячи иккинчи даврада "Бухоро" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Рижко (фотода 50-рақам) 17 ёшида Белоруссиянинг номдор жамоаларидан бири БАТЭ мураббийларида қизиқиш уйғотган ва шу йилнинг ўзида у ёшлар жамоасига жалб этилган. Ушбу жамоани шарафини уч йил ҳимоя қилган. Шу йиллар давомида иқтидорли ҳимоячи асосан ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилган. Асосий жамоа сафида эса битта расмий ўйинда иштирок этган.

Кейинчалик аниқроғи, 2009 йилда футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Сморгонь" жамоасига кўчиб ўтган. Бу жамоада 13та баҳсда тўп сурган. 2010 йилда эса Юрий Рижко яна жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Бу сафар уни "Торпедо" ўз сафига жалб этган.  Унинг мазкур клубдаги икки йиллик фаолияти ижобий кечган дейиш мумкин. Сабаби бўйдор бўлган ҳимоячи "Торпедо" либосида 38та учрашув ўтказган ва рақиблар дарвозасига иккита тўп киритишга ҳам муваффақ бўлган. Жорий йилда эса "Слуцк" унинг фаолиятидаги тўртинчи жамоа бўлди. Аммо унга бу жамоада ўнйша наисб этмади. Кўп вақтини захирада ўтказишга мажбур бўлган ҳимоячи яқинда "Бухоро"дан тушган таклифни қабул қилди.  Рижконинг эришган ютуқларидан бири деб эса 2011 йил Данияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида Белоруссия ёшлар терма жамоаси сафида бронза медал соҳиби бўлганлигини айтиш мумкин.

Энди Рижко илк бор легионер сифатида тўп сурадиган бўлди. "Бухоро"да у энди Девид Ония билан бирга марказий ҳимояда тандем бўлиши кутилмоқда. Кўрамиз, легионерлар иштирокидаги жуфтлик "Бухоро"га қанчалик фойда келтирар экан.

"Бухоро" бу легионердан ташқари яна уч нафар маҳаллий футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. Биринчи даврани "Бунёдкор"да ўтказган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ва ҳужумчи Баҳодир Пардаев эндиликда бухороликлар учун тўп сурадиган бўлди. Шунингдек "Бухоро" учун бегона бўлмаган Илья Ильин ҳам эндиликда собиқ жамоасига қайтди. Бу футболчи шу кунга қадар "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Маълумот учун:
Юрий Рижко
Туғилган йили ва жойи: 10.10 1989. Белоруссия, Минск.
Фуқаролиги: Белоруссия.
Бўйи: 193 см.
Вазни: 86кг.
Амплуаси: ҳимоячи.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика