RU

Последние новости

19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  0 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  8 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  6 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  17 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  12

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..." Новости

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Қийин ўйин бўлди. Фарғонадаги ўйиндан кейин тикланиб олиш қийин эди. Кубокдаги баҳсни ҳисобга олмаяпман. Чунки унда бутунлай ёш болалар ўйнади. Майли, Худога шукур, ғалаба қозондик, энг муҳими шу. Албатта, қизил карточка туфайли биз учун ўйин бироз қийинлашди. Лекин йигитлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди, фидойилик кўрсатиб, диққат-эътибор билан ўйнаб, гол ўтказиб юбормасдан устунликни сақлаб қолишди. Шунингдек, мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Бугун Суперлигадаги бешинчи голингизни урдингиз. Жорий мавсумда минимум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Режа қилмайман. Мен майдонга тушганимда ҳар бир ўйинда гол уришни хоҳлайман. Худо хоҳласа, қандай бўлса шундай бўлади, бу Яратганнинг иродасига боғлиқ. Шунинг учун қанча кўп бўлса, шунча яхши. Менда бундай нарса йўқ. Биласизми, 20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин. Бироқ бу спортчига хос жиҳат эмас. 50 та бўладими, 10 тами, имкон қадар кўпроғига ҳаракат қиламан. Шунинг учун бу ерда аниқ рақам айтмоқчи эмасман.

- Голларингиз нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон терма жамоасига қайтишингизни истаётган мухлисларни ҳам хурсанд қилмоқда...

- Қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига катта раҳмат. Жуда миннатдорман. Бу мен учун ёқимли. Олдинги интервьюда ҳам айтганимдек, терма жамоага қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

- Алижонов билан ҳамкорликда "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай голлар ургандингиз. Машғулотларда бундай вазиятлар устида алоҳида ишлайсизларми?

- Биз кўп нарсаларни машқ қиламиз, лекин айнан шундай ҳолатларни махсус тайёрламаймиз. Ҳар бир ўйин учун маълум режаларимиз бор ва биз уларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида эса вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика