RU

Последние новости

03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  223 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью Новости

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью

Олий лига 19-турида “Бухоро” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 11 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 41:30, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 35, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган.

Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
19.09. 2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
05.05.1999 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 6:1


Кубокдаги ўйинлар
Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги чорак финалида ҳам икки бор ўзаро майдонга тушишди. Давралар оралиғида ўтказилган ўйинларнинг биринчисида1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, жавоб учрашувида бухороликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қўшимча номга эга шаҳарлар
Жума куни узоқ тарихга эга икки шаҳарнинг жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Айтишларига қараганда, қўшимча номи бор шаҳарлар дунёда жуда кам экан. Аниқроғи, Ҳуқандли латиф ва Бухорои шариф номи билан аталувчи шаҳарларни бутун дунёда тан олишган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, бу икки жамоа олдин бошқа номлар билан фаолият юритишган ва кўплаб ютуқларга эришган.

 

Собиқ футболчилар

Айни дамда бухороликлар шарфани ҳимоя қилаётган бир қатор футболчилар илгари “Қўқон-1912” жамоаси тўп суришган ёки Қўқон футбол мактаби тарбияланувичиси саналишади.

Масалан, Руслан Мелзиддинов Қўқон шаҳрида туғилган бўлиб, футболдаги фаолиятини айнан шу ерда бошлаган.

Асилбек Омонов эса ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган.

“Қўқон-1912” жамоаси сафида ҳам “Бухоро”нинг собиқ ўйинчилари йўқ эмас.

Биринчи даврани бухороликлар сафида ўтказган Шохрух Холматов ҳозирда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритмоқда.

 
Ҳакамлар
“Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Бунгача Шерзод Қосимов 30 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини бошқараганди.

Олий лига
19-тур
«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика