RU

Последние новости

07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  0 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  16 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  13 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4

“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар Новости

“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар

Хабарингиз бўлса керак, 21 октябрь, шанба куни олий лиганинг 25-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйиндан олдин қуйида эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Мазкур баҳсни турнинг марказий ўйини десак хато бўлмайди. Чунки Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз мухлислари қаршисида фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқиши турган гап. Табиийки “шерлар” ҳам сафардан имкон қадар очко билан қайтиш учун борини беради.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати бўлмаса керак. Олий лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “Пахтакор” Ўзбекистоннинг 11 карра чемпиони ҳисобланади. Шунингдек жамоа Ўзбекистон Кубогини ҳам 11 маротаба қўлга киритган.

“Шерлар” 2000 йилги чемпионатда энг паст натижасини қайд этган 7-ўрин.

Мухлисларга яхши маълумки, айни дамда ушбу жамоани Шота Арвеладзе бошқариб келмоқда. “Пахтакор” жорий йилги чемпионат ўйинларида ҳозиргача 44 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги “Насаф” ҳисобида эса 47 очко мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, тошкентликлар кумуш медалларини қўлга киритиш учун охиригача курашади. Лекин бу йўлда уларга осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби “шерлар”ни  олдинда “Бунёдкор” ва “Локомотив”га қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди.  Маълумот учун Шота Арвеладзе шогирдлари чемпионатнинг ўтган турида ўз уйида “Қўқон-1912”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. “Бухоро” эса “Шўртан” майдонидан муҳим уч очко билан қайтди. 

“”Пахтакор” тўпурари Игорь Сергеев бўлиб турибди. 24 ёшли ҳужумчининг активидаги голлари сони 10тани ташкил этмоқда. Худди шунингдек “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам ҳозиргача рақиблар дарвозасига 10та тўп киритган.

“Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари шу кунга қадар ўзаро 49 маротаба тўқнаш келган. Бу борада яққол устунлик тошкентликлар томонида эканлигини кўриш мумкин. Сабаби “шерлар” 34та ўйинда муваффақият қозонган бўлса, “Бухоро” жамоаси 6 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 9та баҳсда томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Бухоро” ўзаро ўйинларда жами 27 очко тўплаган. “Пахтакор” ҳисобида эса 111 очко мавжуд.

 Тўплар нисбати эса 34-105 ни кўрсатмоқда. Бухороликларнинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0. Аксинча “Пахтакор”да бу борада кўрсаткич – 8:0 эканлигини кўриш мумкин.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИГА НАЗАР

30.05.1992 йил

“Пахтакор” – “Нурашфон” 1:0

26.08.1992 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 2:0

08.06.1993 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0

26.08.1993 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 2:0

03.07.1994 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 3:3

07.09.1994 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 3:2

27.05.1995 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 1:1

09.09.1995 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:3

27.05.1996 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 0:1

30.09.1996 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0

08.07.1997 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0

16.08.1997 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

21.06.1998 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:2

14.08.1998 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 5:2

23.05.1999 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

26.10.1999 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

14.06.2000 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 4:3

03.08.2000 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:2

27.07.2001 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

17.11.2001 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 3:2

13.04.2002 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:5

02.11.2002 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0

02.04.2003 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 2:3

07.10.2003 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

15.03.2004 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:3

05.11.2004 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0

11.04.2005 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:8

02.11.2005 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

11.06.2006 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

05.08.2006 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0

30.04.2007 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1

21.10.2007 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 5:1

26.06.2008 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

18.09.2008 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

01.03.2009 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

09.11.2009 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:1

14.04.2011 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

24.09.2011 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

15.03.2012 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1

21.11.2012 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:1

04.07.2013 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0

04.08.2013 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

15.05.2014 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

29.10.2014 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0

03.04.2015 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:1

16.08.2015 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

01.04.2016 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

13.08.2016 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:1

12.05.2017 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

21 октябрь, шанба. 25-тур. 

“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент).

Захира ҳаками: Исоқ Ибрагимов (Нукус).

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.


“Бухоро” матбуот хизмати.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика