RU

Последние новости

17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  0 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  15 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди Новости

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди

Теги :  Бухоро
Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Футбол мухлислари, жамоалар ва умуман футболга алоқадор ҳар бир шахс янги мавсумни интиқлик билан кутмоқда.

Учрашувларни ёритиб борадиган ОАВ ҳам мавсум стартини интиқлик билан кутишмоқда. Футбол бу мамлакатимизда биринчи рақамли спорт тури саналади. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўрни жуда катта.

“Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини кўплаб журналислар ёритиб боришларига ўрганиб қолганмиз. “Бухоро” жамоаси янги мавсумдан бошлаб журналистларга янада қулайликлар яратиб беришни мақсад қилган. Медиа трибунада журналистлар ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўйинларни махсус сектордан бепул томоша қилишлари, журналистлар учун яратилган барча шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида бевосита иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг стадионда фаолият юритиши имконини берувчи махсус рухсатнома (бейджик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ ўзи ишлаётган корхонадан “Бухоро” бош директори Алишер Ҳикматович Рустамов номига хат, 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат (электрон варианти тавсия этилади) ва паспорт нусхасини тақдим этишлари шарт.

Хужжатларни pfkbukhoro@mail.ru электрон почтасига ёки жамоанинг ходимлар бўлимига тақдим этишларингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун телефон:+99893 960-00-49

Ҳужжатларни қабул қилиш шу йилнинг 2 мартига қадар давом этади.

П.С: Янги мавсумдан эътиборан медиа трибунага кириш бейджиклари бўлмаган ҳар қандай шахсга тақиқланади!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика