RU

Последние новости

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

"Бунёдкор"нинг қирғизистонлик легионери: "Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Бунинг сабаби..." Новости

"Бунёдкор"нинг қирғизистонлик легионери: "Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Бунинг сабаби..."

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Суперлиганинг биринчи турида ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилди.

Мазкур учрашувда нигериялик ҳужумчи Иброҳим Томиванинг ягона голи "Бунёдкор"га кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ушбу учрашувдан сўнг Томиванинг голига ассистентлик қилган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим қийин бўлади. Нафақат бизга, балки, қолган иштирокчи жамоаларга ҳам. Омад бизга кулиб боқди. Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олганимиз йўқ. Навбатдаги турларда бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Тўғри, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Бу майдонда жорий йилда биринчи маротаба ўйнадик. Майдонни ҳис қилиб олишмиз учун ҳам маълум вақт кетди. Майдонга мослашиб олганимиздан сўнг иккинчи бўлимда режаларимиз қисман иш берди. 

Голдан сўнг бир неча дақиқа ҳимояланишимизга тўғри келди. Кейин яна ўзимизга келиб олдик ва охирги дақиқага қадар курашдик. Стадионга қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан ва ғалаба билан табриклайман",- дейди Абдураҳмонов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика