RU

Последние новости

07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  0 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1

“Бунёдкор”да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди ФОТО Новости

“Бунёдкор”да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди ФОТО

12 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида ёшлар ва аёллар жамоаларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёш “қалдирғочлар” 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати ёшлар биринчилиги баҳсларини аъло даражада ўтказишиб, якунда ғолибликни қўлга киритишганди. Шунингдек, “Бунёдкор” аёллар жамоаси ҳам ортда қолган мавсумни совриндовлар қаторида якунладилар. Элмира Ғуломова бошчилигидаги аёлларимиз чемпионат-2017 якунига кўра, бронза медалларига эга чиқишганди.

Бугун, “Бунёдкор” стадионида ушбу икки жамоани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев иштирок этди.

- 2017 йилда ёшлар жамоамиз бизни жуда хурсанд қилди. Улар мавсумни яхши савияда ўтказишиб, қатор ғалабаларга эришишди ва якунда ёшлар биринчилиги ғолиблигини қўлга киритишди. Келажагимизни – ёшлар билан қурамиз. Чунки жамоанинг эртаси айнан Сизларнинг қўлингизда. Шунингдек, аёллар жамоамиз ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан улар илк совринларини қўлга киритишди. Бу жамоамиз йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўйлайманки, 2018 йил якунида улар янада юқорироқ марраларни забт этишади, - деди Муроджон Алиев.

Шундан сўнг, “Бунёдкор” ёшлар жамоасига кичик олтин, аёллар жамоасига бронза медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек, яқиндаги “Бунёдкор” футбол мактабига қабул қилинган янгийўллик Комилжон Исмоиловга ҳам тантанали равишда жамоа либоси топширилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда “Маҳалла Ҳайрия жамғармаси” ўртасида ўзаро меморандум имзоланган эди. Ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, “Бунёдкор” футбол клуби ҳам ўзига яқин бўлган “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси билан яқин муносабатларни ўрнатди. Тадбирга “Навбаҳор” маҳалласи фаоллари таклиф этилиб, ўзига хос суҳбат қурилди. Кўпни кўрган, тажрибаси катта нуроний отахонларнинг маслаҳат ва фикрлари тингланди.



"Бунёдкор" ёшлар ва аёллар жамоасини тақдирлади (ВИДЕО)



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика