“Бунёдкор” ёшлари бу сафар “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда енгди
29 дек 2013 09:58
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/112048_original.jpg)
![](/upload/storage/112048_220.jpg)
“Бунёдкор” ёшлари бу сафар “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда енгди
Янги мавсумга пухта тайёргарлик олиб бораётган “Бунёдкор” ёшлари бугун “Олмалиқ” жамоаси ўринбосарларини қабул қилишди.
Ушбу ўртоқлик учрашуви “Бунёдкор” футбол мактабининг суъний қопламали майдонида бўлиб ўтди.
Ўйин давомида Александр Мочинов бошқарувидаги ёшларимиз катта устунликка эга бўлишиб, олмалиқликлар дарвозасини жавобсиз олтита тўп билан “сийлашди”. Голлар Достонбек Ҳамдамов (2та), Фарруҳ Саъдуллаев (2та), Бахтиёр Содиқ-Охунов ва Акром Комилов ҳисобида ёзилди.
Шу тариқа, ёшларимизнинг мавсумолди ўқув-машғулот йиғини режасининг биринчи босқичи якунланди. Энди Александр Мочинов ўз шогирдлари билан 3 январдан машғулотларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, бундан тўрт кун илгари ёш “қалдирғочлар” Қозоғистоннинг БИИК клубини 7:0 ҳисобида енгишганди.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии