RU

Последние новости

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  41 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди Новости

"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди

Шу йилнинг 5-сентябрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДР термасини қабул қилади.

Беллашувга Бунёдкор аренаси мезбонлик қилади. 


Хабарингиз бор, ёзнинг чилласидан чиқиш Бунёдкор учун оғир кечди. Айни вақтда стадион парвариши учун масъул ташкилотлар сентябрь ойига қадар вазиятни ўнглаш устида ишламоқда. Атрофи трибуналар билан тўлиқ ўралган стадионлар майсаси август ойининг сўнгги 10 кунлигига келибгина ўзини тиклашни бошлайди. Бир йил муқаддам Бобур арена фойдаланишга топширилаётган вақтда ҳам шундай муаммо кузатилган, вазият сентябрга келиб ўнгланганди. 


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга йўлланма олиши учун барча иш амалга ошириб келинмоқда. Бунда куз ойидаги расмий ўйинлар давомида стадионнинг ҳолати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Ассоциация, Лига ва Суперлига клублари ўзаро келишган ҳолда 17-турнинг Бунёдкор аренада ўтиши керак бўлган икки учрашувини истисно тариқасида Дўстлик стадионига кўчиришга қарор қилди. Эндиликда ЎзФҲМ мазкур аренада ВАР техникаси ишлаши юзасидан тегишли ишларни амалга оширишга киришади.


Шу тариқа "Локомотив" — "Қизилқум" беллашуви 24-август куни, "Бунёдкор" — ОКМК учрашуви эса 27-август куни "Дўстлик" стадионида ўтадиган бўлди. Лига “Спорт” телеканали билан мазкур ўзгариш юзасидан келишувни амалга оширгач, учрашувлар вақти масаласида бир тўхтамга келинади.


Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика