RU

Последние новости

09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  0 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  5 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4

"Бунёдкор" БАА клуби билан ҳамкорлик меморандуми имзолади Новости

"Бунёдкор" БАА клуби билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

«Бунёдкор» футбол клуби БААнинг «Банияс» жамоаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

«Бунёдкор» футбол клуби барча йўналишларда кенг кўламда иш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Академия фаолиятининг кенгайиши, турли ҳудудларда филиалларни очилиши, яқиндагина ОФК томонидан академияга «икки юлдуз академия» мақоми берилиши, маркетинг йўналишида олиб борилаётган ишлар сўзимизга исбот бўла олади. Клуб доирасида олиб борилаётган ислоҳатлар кенгаймоқда. Куни кеча клуб мутасаддилари БААга сафар уюштириб, «Банияс» жамоаси раҳбарлари билан учрашди.

Аввало «Банияс» клуби ҳақида маълумот берсак. Бу жамоа нафақат футбол, балки спортнинг бошқа турларига ҳам ихтисослашган клуб ҳисобланади. 1982 йил ташкил топган «Банияс» қошида футболдан ташқари волейбол, баскетбол, гандбол жамоалари бор. БААнинг юқори лигасида иштирок этадиган клуб уй учрашувларини 10 минг мухлисни сиғдирадиган «Банияс» стадионида ўтказади. Лекин клуб директорлар кенгашини бу қониқтирмагани сабабли жамоа учун спорт шаҳарчасини қуриш режалаштирилган. Аниқроғи, қурилиш ишлари бошланиб бўлган. Спорт шаҳарчасида жамоа учун барча шароитлар муҳайё қилинади. Хусусан, катта-кичик машғулот майдончалари, спортнинг турли йўналишлари учун ёпиқ зал, қолаверса, сузиш ҳавзаси, ўқув-машғулот базаси, меҳмонхона, савдо марказлари қурилиши ҳам режадан ўрин олган. Қисқача айтганда, умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур шаҳарчада барча истаганингизни топасиз. Аҳамиятлиси, барча маблағ клуб томонидан ажратилмоқда. Қурилиш ишларига дунёнинг турли бурчакларидан ўз ишининг энг кучли мутахассислари жалб қилинган. 

Иккала жамоа расмийларининг учрашувидан асосий мақсад клублар ўртасида барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, буни ҳужжатларда расмийлаштириш эди. Тадбирда «Банияс»нинг директорлар кенгаши раиси доктор Аҳмад Носир Ал Раиси бошчилигидаги кенгаш аъзолари ҳамда «Бунёдкор» Бош директори Улуғбек Мирзаев, бош ҳисобчи Бекзод Эгамов, молия менежери Шомурод Исроилов, маркетинг бўлими ходими Шуҳрат Турдиев иштирок этди.

Музокараларга кўра, иккала клубнинг академия жамоалари БАА ҳамда Ўзбекистонда ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашиши, мураббийларнинг малака ошириши, шунингдек, аёллар ҳамда асосий таркибнинг ўртоқлик ўйинлари, маркетинг бўлимларининг ҳамкорликлари бўйича келишувга эришилди.

«Барчамизга маълумки, «Банияс» нафақат БААда, балки Осиёда ҳам таниқли жамоалардан бири. Бу жамоа Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентга ташриф буюрган, ўзбек мухлисларига яхши таниш. Шунингдек, «Бунёдкор» ҳам Чемпионлар лигасининг доимий иштирокчиларидан бири, қитъада ўз ўрни ва нуфузига эга. Ўйлайманки, Осиёдаги таниқли иккала клубнинг халқаро келишуви томонлар учун фойдали ва самарали бўлади», дея фикр билдирди «Бунёдкор» Бош директори Улуғбек Мирзаев.


Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, «Банияс» футбол клуби раҳбарларини Тошкентга ташриф буюриши март ойига режалаштирилган. Меҳмонлар «Бунёдкор» стадиони, академияси, инфраструктураси билан яқиндан танишади. Шундан сўнг томонлар меморандумнинг амалий босқичига ўтишади. Ўзаро келишувлар ҳаётга татбиқ қилинади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика