"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди
10 дек 2021 23:22
Новости
"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди
"Келаётган ҳафтада "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларини катта тантанали маросим кутмоқда. 14 декабрь (сешанба) куни республикамиздаги энг кўркам санъат саройларидан саналмиш, пойтахтимизнинг энг марказида – Мустақиллик майдони яқинида жойлашган, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “YOSHLAR IJOD SAROYI”да “Бунёдкор” футбол клуби академияси тарбияланувчиларининг 2021 йилги футбол мавсуми якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтади. Маросимда бу йил ўз расмий мусобақаларида энг юқори ўринларни эгаллаган жамоалар тақдирланадилар.
Ёш футболчиларни табриклагани футболимизнинг таниқли намоёндалари, легионер ўйинчиларимиз, “Бунёдкор” Академиясидан етишиб чиққан бир қанча машҳур чарм тўп усталари, эл суйган санъаткорлар, дунёга донғи кетган чемпион боксчиларимиз ва бошқалар ташриф буюрадилар.
Байрамга Академиянинг барча уч – “А”, “В” ва “С” тоифалардаги барча гуруҳлар аъзолари таклиф этиладилар. Болалар бемалол ҳатто ота-оналари билан бирга келишлари ҳам мумкин.
Нимаики қилинаётган бўлса, барча-барчаси ёш футболчилар учун, уларнинг порлоқ келажаги учун!
Демак, 14 декабрь (сешанба), “YOSHLAR IJOD SAROYI”, соат 15:00да", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии