«Бунёдкор-2005» «Каспий Кубоги»да 4-ўринни эгаллади
19 июн 2019 11:29
Новости
«Бунёдкор-2005» «Каспий Кубоги»да 4-ўринни эгаллади
Доғистон пойтахти Маҳачқалъада бўлиб ўтган «Каспий Кубоги» ўз ниҳоясига етди.
Дониёр Усмонов мураббийлигидаги «Бунёдкор» тарбияланувчилари турнирни 4-ўрин билан якунлади. Кеча бўлиб ўтган ярим финал учрашувида «қалдирғочлар» Россиянинг «Ростов»ига (3:0) имкониятни бой берган бўлса, бугун 3-ўрин учун баҳсда «Қайрат»га (2:0) ютқазишди. Шу тариқа «Бунёдкор-2005» 8та жамоа орасида 4-ўринни эгаллади.
ЯРИФ ФИНАЛ
«РОСТОВ» (Россия) – «БУНЁДКОР-2005» - 3:0
3-ЎРИН УЧУН
«ҚАЙРАТ» (Қозоғистон) – «БУНЁДКОР-2005» - 2:0
«Бунёдкор-2005»: Богдан Золкин, Абдураҳмон Сулаймонов, Асад Жамолов, Беҳруз Маҳмудов, Наримон Аҳмаджонов, Музаккир Маликов, Темур Бахтиёров, Шоюсуф Эркинов, Илнур Сафин, Искандар Солиев, Диёр Баҳодиров.
Захирадагилар: Рамзиддин Муҳамедов, Ризо Раҳимов, Сардор Шойимқулов, Шоҳруҳ Муқимов, Собир Рисхиддинов.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии