RU

Последние новости

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  3 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  20 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди Новости

Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди

Германия чемпионатининг 6-турининг илк учрашуви кутилмаган натижани тақдим этди.


Карло Анчелотти бошчилигидаги "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"ни қабул қилди.
Биринчи бўлимда Роберт Левандовски ва Арьен Роббеннинг киритган голлари эвазига ҳисобда олдинда борган мюнхенликлар, иккинчи таймда ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.

Дастлаб Арнольднинг жарима зарбасидан киритган голи ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига оз вақт қолганда Дидави боши билан Ульрайх қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Шу тариқа янги мураббий Мартин Шмидт билан "Вольфсбург" Мюнхендан бир очко билан қайтадиган бўлди.
Бунга қадар жамоа 2001 йилдан буён "Бавария" майдонини фақат мағлубият билан тарк этаётганди.
16 йиллик нохуш анъанага чек қўйган "бўрилар" турнинг сенсацион натижасини қайд этишди.

"Бавария" учун бу жорий мавсумдаги иккинчи йўқотиш бўлди.
Бунга қадар жамоа 3-турда "Хоффенхайм"га имкониятни бой берганди.

Мартин Шмидт ўтган йили "Майнц" билан ҳам Мюнхенда "Бавария"ни ранжитиб қайтишга эришганди.

- Тур превьюси: Бундеслига: "Бавария" кўзи қонга тўлган "бўрилар"нинг "ўлжаси"га айланадими?


Бундеслига, 6-тур. Турнир жадвали

Бавария – Вольфсбург 2:2 (2:0, 0:2)

«Альянц-Арена»

Голлар
: 1:0 – 33, пенальти Левандовски, 2:0 – 42 Роббен, 2:1 – 56 Арнольд, 2:2 – 83 Дидави.

Бавария
– Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Рафинья, Роббен (Хамес, 85), Киммих, Руди, Видаль (Толиссо, 63), Рибери (Коман, 85), Мюллер, Левандовски.

Вольфсбург
– Кастельс, Удуохай, Тиссеран, Иттер, Виллиам (Блашчиковски, 46), Арнольд, Камачо (Дидави, 73), Малли, Гилавоги, Верхаг, Ориги (Базур, 85).

Огоҳлантиришлар
: Видаль (13), Тиссеран (18), Виллиам (25).


Турнинг қолган учрашувлари бугун ва эртага давом эттирилади.

23 сентябрь, шанба
"Лейпциг" - "Айнтрахт" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Шальке" (18:30)
"Вердер" - "Фрайбург" (18:30)
"Майнц" - "Герта" (18:30)
"Штутгарт" - "Аугсбург" (18:30)
"Боруссия" Д - "Боруссия" М (21:30)

24 сентябрь, якшанба

"Ганновер" - "Кёльн" (18:30)
"Байер" - "Гамбург" (21:00)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика